13

Махсус хабарнома: Бугун тунда Сирдарёдаги хонадонда юз берган ёнғинда 6 нафар фуқаро ҳалок бўлди

ЖАМИЯТ 17.02.2020, 09:21
848
Махсус хабарнома: Бугун тунда Сирдарёдаги хонадонда юз берган ёнғинда 6 нафар фуқаро ҳалок бўлди

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бу ҳақда Махсус хабарномаси эълон қилинди.

Жорий йилнинг 17 февраль куни соат 02:40да Сирдарё вилояти Оқолтин тумани, Сардоба шаҳарчаси, «Кўркам диёр» МФЙ, Робот кўчасидаги 3-уй, 1-хонадонда ёнғин содир бўлган. Ёнғин оқибатида уйнинг кириш йўлаги ва ётоқхонасининг 40 кв.м майдондаги уй жихозлари ёнган.

Ёнғин соат 03:00да ўраб олиниб, соат 03:45да ўчирилган. Аянчлиси, бунинг оқибатида ушбу уйдаги 6 нафар фуқаролар ҳалок бўлишган. Вафот этган фуқаролар: Б.З. 1972 й.т. (уй эгаси), Н.Х., 1976 й.т. (турмуш ўртоғи), О.Ш., 1996 й.т. (қизи), О.Д., 2006 й.т. (қизи),О.А., 2010 й.т. (ўғли), Н.Н., 2018 й.т. (набираси).

Воқеа жойига ФВВ раҳбарияти, вилоят ФВБ, ИИБ, прокуратура, туман ФВБ, ССБ ходимлари, ИИБ тергов тезкор гуруҳи ҳамда тегишли хизматларнинг куч ва воситалари жалб этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+14° переменная облачность
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11