13

“Тошкент шаҳар ИИББ шиори” танлови эълон қилинди

ЖАМИЯТ 17.02.2020, 09:08
219
“Тошкент шаҳар ИИББ шиори” танлови эълон қилинди

Тошкент шаҳар ИИББ барча хоҳловчиларни “Тошкент шаҳар ИИББ шиори” танловида қатнашишга таклиф этади. 

Сўнгги йилларда пойтахт ҳуқуқни муҳофаза қилиш идорасининг тузилмасида, ишлаш принципи ва усулида фаолиятни такомиллаштиришга, ИИББ ходимларининг имиджини яхшилашга қаратилган ўзгаришлар рўй бермоқда. 

Шиор эса эътиборни тортиш ва ижобий тасаввур билан чекланиб қолмай, ғоявий вазифаларни ҳам бажаради, яъни, Тошкент шаҳар ИИББнинг ҳар бир ходими учун амалий принцип бўлиб хизмат қилади. 

Ўз таклифларингизни ўзингизга қулай йўл билан: “ИИББ: аҳоли билан мулоқот (Тошкент)” гуруҳига, ИИББ сайтига, электрон почтасига, хат билан почта орқали жўнатишингиз мумкин. Муҳими, “Тошкент шаҳар ИИББ шиори” белгисини қолдириш мумкин.

Таклифларни мунтазам равишда эълон қилиб борамиз ва сиз билан бирга, Тошкент шаҳар ИИББнинг фейсбукдаги саҳифасида очиқ овоз бериш йўли билан (лайклар сони бўйича) ғолибни танлаб оламиз.  

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+14° переменная облачность
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11