13

Петербургда аёлни дарёга итариб, сўнгра уни қутқармоқчи бўлган ўзбекистонлик чўкиб кетди

ДУНЁ 17.02.2020, 08:27
669
Петербургда аёлни дарёга итариб, сўнгра уни қутқармоқчи бўлган ўзбекистонлик чўкиб кетди

Санкт-Петербургда маст эркак бир аёлни Фонтанка дарёсига итариб, сўнгра уни қутқармоқчи бўлганда чўкиб кетди, дея хабар берди “kun.uz” Санкт-Петербург фавқулодда вазиятлар бошқармасига таяниб.

Воқеа тунги вақт юз берган.

“Тахмин қилинишича, маст ҳолда бўлган эркак аёлни тўсиқ устидан дарёга итариб юборган. Шундан кейин у дастлаб аёлни қўл остидаги воситалар билан қутқаришга ҳаракат қилган, кейин ўзини сувга ташлаган. Қутқарув бўлинмалари етиб келгунча аёл қирғоққа чиқарилиб олинган ва тез тиббий ёрдам бригадасига кўздан кечирилиш учун топширилган”, дейилган хабарда.  

Таъкидланишича, 16 февраль соат 2:25да пост-патрул хизмати ғаввослари томонидан дарёда 1956 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси жасади топилган. 1971 йилда туғилган аёл совқотиш аломатлари билан шифохонага олиб кетилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+14° переменная облачность
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11