13

Коронавирус бўйича айни пайтда Ўзбекистондаги аҳвол қандай?

ЖАМИЯТ 17.02.2020, 08:15
1056
Коронавирус бўйича айни пайтда Ўзбекистондаги аҳвол қандай?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан 2020 йилнинг 16 февраль куни олинган расмий маълумотларга кўра дунё бўйича 69 268 нафар, Хитой Халқ Республикасида 68 584 нафар шахслар коронавирус инфекцияси билан касалланиб, кунлик ўсиш 2 008 нафарни (3.0%) ташкил этмоқда. Касалланганларнинг 11 272 нафари оғир аҳволда бўлиб, 1 666 нафари ушбу касалликдан вафот этган. Касаллик Хитой Халқ Республикасидан ташқари дунёнинг 25 та давлатида 684 нафар фуқарода қайд этилган.

Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекциясига қарши профилактик тадбирлар халқаро тиббий санитария қоидалар талаблари асосида амалга оширилмоқда.

Коронавирус инфекцияси ташхиси ташкил этиш мақсадида Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан Россия Федерациясининг Роспотребнадзор хизмати тақдим этган короновирус диагностикуми олиб келиниб марказий ва ҳудудий вирусологик лабораторияларга тақсимлаб берилди. Бугунги кунда барча ҳудудий лабораторияларда ПЦР ёрдамида короновирусга текшириш йўлга қўйилди.

Маълумот учун. Жорий йилнинг 14 февраль куни Тошкент халқаро аэропортига ҳорижий давлатлардан 26 та рейс орқали 4 186 нафар, темир йўллар орқали 5 та поездда жами 958 нафар шахслар, шунингдек, давлат чегара божхона постлари орқали 1 828 та автотранспортларнинг эгалари ва 33 937 нафар йўловчи шахслар термометриядан ўтказилди.

Коронавирус инфекциясига қарши курашиш тадбирлари давомида эпидемиологик кўрсатмага асосан жорий йилнинг 15 февралига қадар жами 

1 352 та намуна коронавирус инфекциясига текширилди ва коронавирус инфекцияси аниқланмади.

Маълумот учун. Жорий йилнинг 14-15 феврал кунлари махсус муассасаларга жойлаштирилган фуқаролар ва уларга хизмат кўрсатувчи ишчи-ходимлардан жами 389 та қайта лаборатория таҳлили учун намуна олинди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг коронавирусга қарши марказий штаби шуни маълум қиладики, жорий йилнинг 16 феврал ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасида коронавирус касаллиги қайд этилмади.

Маълумот учун. коронавирус инфекцияси бўйича расмий маълумотларни олиш ҳамда ўзингизни қизиқтирган саволлар билан Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги қошида ташкил этилган штабга +998 (71) 276-49-66 телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Бу касалликни Республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш борасида амалга оширилаётган профилактик тадбирлар Санитария-эпидемиологик осойишталиги агентлиги томонидан назоратга олинган, дейилади Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигикоронавирус инфекциясига қарши курашиш штаби хабарида. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+16° пасмурно
Валюта курси