13

Саида Мирзиёева Халқаро аёллар Форумида Иванка Трамп билан учрашди (фото)

ДУНЁ 16.02.2020, 20:37
Теглар: Саида Мирзиёева, форум, Дубай
1237
Саида Мирзиёева Халқаро аёллар Форумида Иванка Трамп билан учрашди (фото)

16-17 февраль кунлари БААнинг Дубай шаҳрида Бутунжаҳон аёллар форуми бўлиб ўтмоқда.

Форумнинг очилиши олдидан Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш комиссияси аъзоси, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева таассуротлари билан бўлишди.

“Дубайда бўлиб ўтаётган Халқаро аёллар Форуми очилиши олдидан Жаҳон банки президенти Девид Малпасс билан суҳбатлашиб қолдик. У мени Иванка Трамп билан таништирди.⠀

Танишув чоғида Иванканинг ёнида турган Халқаро валюта фонди бошқарувчи директори Кристалина Георгиева суҳбатга қўшилди ва Ўзбекистон Президентига ҳурмати баланд эканини изҳор қилди.⠀

Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум Ҳазрати Олийлари ва Манал бинт Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум Зоти Олияларига таклиф учун миннатдорлик билдираман” дейди Саида Мирзиёева.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+12° пасмурно
Валюта курси