13

Хитойда коронавирус юқтирганини яширганларга ўлим жазоси тайинланди

ДУНЁ 16.02.2020, 18:26
Теглар: Хитой, коронавирус
1093
Хитойда коронавирус юқтирганини яширганларга ўлим жазоси тайинланди

Хитойда коронавирус билан касалланган, бироқ хасталигини қасддан яширган ёки сафарлари тарихини ошкор қилмаган фуқароларга нисбатан жиноий жавобгарлик жорий этилиши мумкин. Бу ҳақда, Пекиндаги ўрта даражадаги Иккинчи халқ суди баёнотига асосланиб, Beijing Daily газетаси хабар берди.

Суд вакилларининг тушунтиришича, касаллик белгилари (йўтал, ҳароратнинг кўтарилиши, чарчоқ ва бошқалар) ҳақида расмийларга ёки шифокорларга хабар бермаган, сўнгги бир неча ҳафта давомида Уханда бўлганини ёки коронавирус билан хасталанган беморлар билан яқин мулоқот қилганини яширган, шунингдек, коронавирус ташхиси қўйилган-у, лекин бу ҳақда маълум қилмаган шахслар жиноий жавобгарликка тортилади.

Таъкидланишича, зотилжамга чалинган, бироқ «самарали ҳимоя чораларини кўрмасдан» жамоат жойларига борган беморлар ҳам жазоланади. Суд бундай ҳолатларни инфекцияни қасддан юқтиришга уриниш, деб талқин қилган; қайд этишларича, бундай қилмиш учун фуқаро уч йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Агар коронавирус ташхиси қўйилган бемор карантин ёки даволанишдан бош тортса, у бу ҳаракати билан кўплаб одамлар хавфсизлигини таҳдид остида қолдиради. Бундай қилмиш учун айбланувчи уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Борди-ю беморнинг хатти-ҳаракатлари жамоат хавфсизлигини таҳдид остида қолдирса, бошқа инсоннинг «жиддий жароҳат олиши ёки ўлими»га сабаб бўлса ёхуд «давлат ёки хусусий мулкнинг сезиларли зарар кўришига» олиб келса, ҳуқуқбузар 10 йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум этилиши, умрбод қамоқ ёки ўлим билан жазоланиши мумкин.

Коронавирус ўчоғи ҳисобланган Ухань шаҳри маъмурияти 14 февраль куни карантин тартибини яна-да кучайтирди. Янги қоидаларга мувофиқ, шаҳар аҳолиси унинг бир кичик туманидан иккинчи кичик туманига жиддий асослар бўлган тақдирдагина ўтиши мумкин бўлади. Ушбу чеклов шифокорлар кўрсатмасига асосан шаҳарнинг бошқа қисмига бориши лозим бўлган шахсларга тааллуқли эмас.

Шарҳлар

Хитойда коронавирусга чалинганларнинг қарийб 92 фоизи тузалиб кетди

31.03.2020, 18:24

Хитойда COVID-19 билан оғриган беморларнинг 92 фоизга яқини тузалиб кетди ва бу рақам кейинги ҳафталарда ошиб бормоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Тарик...
Хитой қандай қилиб коронавирус инфекцияси тарқалиш занжирини узди? (Видео)

30.03.2020, 21:31

Хитой қандай қилиб коронавирус инфекцияси тарқалиш занжирини узди, қандай қилиб Covid-19 вируси оқибатидаги хавфли касаллик тарқалишини тўхтатишга олди? Бунга жавоб шуки: Ҳукумат томонидан қатъий карантин режими...
Хитойда коронавирусга қарши аёвсиз кураш давом этмоқда (Видео)

10.03.2020, 16:42

Хитойда пайдо бўлиб, кўпчилик мамлакатларга тарқаб улгурган янги турдаги коронавирус билан курашишда бугунги кунда дунёда барча чоралар ишга солинмоқда. Кўплаб беморларнинг ўлимига сабаб бўлаётган вирусни...
Хитойда коронавирус билан боғлиқ 10та қилмиш учун жиноий жавобгарлик белгиланди

16.02.2020, 18:04

Хитойда Covid-19 вирусини қасддан тарқатиш ва эпидемия вақтида тиббиёт ходимларига шикаст етказганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.Эндиликда янги турдаги коронавирусни юқтириб олгани тасдиқланган шахсларнинг карантинда сақланишга...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+14° переменная облачность
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11