13

“Jesco aksiyasi” дан 75 минг ютганидан ҳурсанд бўлган шахс, пластигидаги 868 минг сўмдан айрилди

ЖАМИЯТ 16.02.2020, 12:31
2271
“Jesco aksiyasi” дан 75 минг ютганидан ҳурсанд бўлган шахс, пластигидаги 868 минг сўмдан айрилди

2019 йил 15 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида яшовчи фуқаро М.Б.нинг уяли телефонидаги “Telegram” ижтимоий тармоғининг “Jesco aksiyasi” гуруҳидан унга “Сиз 75 минг сўм пул ютдингиз, пулни телефон рақамингизга ташлаб берамиз” деган смс хабари келади. 

Ушбу хабар орқали М.Б.нинг телефон рақами ва пластик карта рақами аниқланади. Бироқ унинг пластик карточкасига пул маблағи тушмайди, аксинча, 868 минг сўм ечиб олинади.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

ИИВ фуқаролардан интернет ижтимоий тармоқларида эълон қилинаётган турли акцияларга ишонмасликларини, ўзлари танимаган-билмаган шахсларга банк пластик карталарининг серия рақамлари ва кодларини айтмасликларини сўрамоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+16° пасмурно
Валюта курси