13

Тошкентда ўз отасини урган ўғил ҳолатни изоҳлади (Видео)

ЖАМИЯТ 14.02.2020, 15:20
Теглар: Видео
1395
Тошкентда ўз отасини урган ўғил ҳолатни изоҳлади (Видео)

Ижтимоий тармоқларда ота ва ўғил можароси акс этган видео тарқалди. У жамоатчиликнинг кенг муҳокамаларига сабаб бўлди. Унда ўғилнинг ўз отасига тазйиқ ўтказгани, ҳаттоки қўл кўтаргани ҳам акс этган. Хабарларга кўра, воқеа Тошкент шаҳридаги хонадонлардан бирида рўй берган. "Zamon" кўрсатуви ижодкорлари ушбу манзилни қидириб топди ва ўз отасига қўпол муносабатда бўлган ўғил билан суҳбатлашди.

Ушбу ҳодиса 9 февраль куни соат 23:00 лар атрофида содир бўлган. Асли бу хонадонда 3 та оила - 87 ёшли Ваҳоб ота ўғиллари, келинлари ва бир нафар қизи билан бирга яшайди. Отанинг соғлигига видеодаги ўғли ва қизи масъул. Ота бундан тўрт йил илгари инсульт бўлган. Инсультдан ташқари, буйрак етишмовчилиги хасталигига чалинганлиги сабабли тўшакка михланган. Видеода акс этган ҳолатни отанинг ўғли Маҳмуд ака қуйидагича изоҳлади:

Кечқурун ётганларида қўлларини боғлаб қўямиз, бўш бўлса, қовуқдан чиққан катетерни юлиб ташлайди. Ўрнидан турса, боши айланади. Ўша куни ҳам "Дада, турманг, йиқиласиз", дейишимга қарамай, айтганимга кўнмади. Ўрнидан турмоқчи бўлганда жойига ўтқаздим. Бу ҳолатни бегона одам эмас, ўгай ўғлим видеога олган. Отамни ўзига келтириш мақсадида докторларга ўхшаб, юзига шаппатладим. Қаттиқ урганим йўқ. Тўғри, қизишиб, бироз қўполлик қилдим. Отамни уриш ниятим йўқ эди. Бу қилиғим учун ҳаммадан узр сўрайман...

Айни пайтда масъуллар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Қалбаки рухсат тайёрлаш, сотиш ва ундан фойдаланиш учун жиноий жавобгарлик кўзда тутилган (Видео)

30.03.2020, 16:38

Қалбаки рухсат тайёрлаш, сотиш ва ундан фойдаланиш учун жиноий жавобгарлик кўзда тутилгани ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ огоҳлантирмоқда.
Кеча бутун Ўзбекистон аҳли коронавирусга қарши курашаётган фидойиларни олқишлади (Видео)

28.03.2020, 09:46

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов барча ўзбекистонликларни кеча 22:00да коронавирусга қаши курашаётган фидоийларни қўллаб-қувватлаш учун деразадан қараб уларни...
Баҳром Алматов: “20 ёшли қиз касалликни билиб-билмай, жамоат транспортида, иш жараёнида юқтирган бўлиши мумкин” (Видео)

24.03.2020, 12:52

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов билан онлайн брифинг бўлиб ўтди. Савол: Касалланган беморлар ичида чет элда бўлиб қайтмаган, чет элда бўлиб...
Нидерландия соғлиқни сақлаш вазири коронавирусни муҳокама қилиш пайтида ҳушидан кетди (Видео)

19.03.2020, 15:05

Нидерландия соғлиқни сақлаш вазири Бруно Брюинс парламентда коронавирусни муҳокама қилиш пайтида ҳушидан кетди.Мажлисдан олинган лавҳаларда парламент аъзоларидан бири савол бермоқчи бўлганида, гапиришдан тўхтаб қолгани, шу...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+14° переменная облачность
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11