13

АҚШдаги ўзбекистонлик ҳайдовчи бир ойда қанча даромад топади? (Видео)

ДУНЁ 13.02.2020, 19:08
Теглар: Такси, Америка
1811
АҚШдаги ўзбекистонлик ҳайдовчи бир ойда қанча даромад топади? (Видео)

Бу ҳақда Америкада ишлаб юрган ҳайдовчи йигит ўзбек журналистларига батафсил сўзлаб берди.

“Бу ерда киракаш такчи ҳайдовчиларининг самарали фаолият олиб бориши учун барча шароит етарли. Бензин олишда ҳеч қандай муаммо йўқ. Масалан 20 АҚШ долларига бакни бензинга тўлдириб олиш мумкин. Бир кунда 450-500 доллар ишлаб топаман. Хотиним энагалик қилади, бола қарайди. У ҳам бир ойда шунча пул топади. Ҳар ойда хотиним билан иккаламиз ишлаб 4500 доллар юборишим мумкин. Бу пулга бу ерда битта машина сотиб олишим мумкин. Икки ой пул жамғарсам бемалол кичик магазин олсам бўлади. Бу мамлакатда ишлаб топаётган ойлик даромадимдан қониқяпман. Кредит олсангиз ҳам кўп оворагарчилик бўлмайди. Ҳеч ким ҳеч қандай ҳужжат сўрамайди. Ҳайдовчилик гувоҳномангиз бўлса бўлгани. Фақатгина биринчи йили иш бошлаганингизда бироз қийналишингиз мумкин. Ойлик маошингизни бемалол жамғариб бир йилда икки марта чет элга, масалан Дубайга, Гаваи оролларига оилангиз билан бориб дам олиб келишингиз мумкин”. Видео: 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+22° переменная облачность
Валюта курси