Му5
13

Биринчи президентнинг набираси Буюк Британиядан сиёсий бошпана сўради

ДУНЁ 13.02.2020, 17:18
922
Биринчи президентнинг набираси Буюк Британиядан сиёсий бошпана сўради

Қозоғистон биринчи президенти ва етакчиси (элбоши) Нурсултон Назарбоевнинг набираси, 29 ёшли Ойсултон Назарбоев Буюк Британия расмийларидан сиёсий бошпана сўради. Бу ҳақда КазТАГ ва Vlast.kz порталлари Ойсултон Роҳатнинг Facebook’даги постига таяниб хабар берди, ушбу аккаунт айнан Назарбоевга тегишли экани айтилади, дейилган “kun.uz”да.

Ойсултон ўз қарорини Назарбоевлар оиласи томонидан ўтказилаётган босим билан изоҳлади. Унинг иддао этишича, «Россия ва Қозоғистон ҳукумати ўртасидаги юқори даражадаги коррупция» ҳамда «халқдан ўғирланган миллиардлаб доллар ҳақида маълумот»га эга.

Ойсултоннинг сўзларига кўра, «Нурбанк» акциядори ва Назарбоевнинг собиқ куёви Роҳат Алиев «ўлдирилганидан» кейин онаси, президентнинг тўнғич қизи ва Сенат спикери Дариға Назарбоева бизнесмен ҳамда собиқ қайнотаси Қайрат Бўронбоевга (445 млн долларга эгалик қилади, Forbes’нинг Қозоғистондаги 50 нафар энг нуфузли тадбиркорлар рўйхатида 8-ўринни эгаллайди) қарши «саҳнаорти урушини» бошлади.

«Ҳозирги пайтда оилам менга ҳар томонлама тазйиқ ўтказишга ҳаракат қилмоқда ва мен кескин чоралар кўришга мажбур бўлдим. Мен Буюк Британиядан сиёсий бошпана сўрадим», - деб ёзди у. Ўз постида Назарбоев барча тафсилотларни Times газетасига интервьюда хабар қилишни режалаштирганини қўшимча қилди.

Ойсултон Назарбоев - 2015 йил февраль ойида Вена қамоқхонасида ўлик ҳолда топилган тадбиркор Роҳат Алиев ва Қозоғистон собиқ президентининг тўнғич қизи Дариға Назарбоеванинг ўғли. 2007 йилда «Нурбанк»нинг энг йирик акциядори Алиев ушбу кредит ташкилотининг раҳбарларини ўғирлашда айбланганди. Тергов версиясига кўра, Алиев банкирларнинг активларини ўз номига қайта рўйхатдан ўтказишни талаб қилган. У Австрияда яширинган, у ерда 2014 йилда қўлга олинган, Қозоғистон унинг экстрадициясини талаб қилган.

29 ёшли Ойсултон Сандхерстдаги (Буюк Британия) Қироллик ҳарбий академиясини тугатган ва Қозоғистон Мудофаа вазирлиги бош разведка бошқармасига ишга олинган. 2019 йил октябрь ойида Лондонда полициячини тишлаб олгани учун бир йилга шартли равишда озодликдан маҳрум этилди. Назарбоевнинг набирасига 18 ойлик синов муддати берилган, 140 соатлик жамоат ишлари, шунингдек, 6 минг фунт стерлинг миқдорида жарима тайинланган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+9° небольшая облачность
Валюта курси
9532.74
USD 12.4
10220.05
EUR -352.29
119.99
RUB -10.23
rightuz