13

Роҳат постида “Исузу” нега узоқ ушлаб турилди? (видео)

ЖАМИЯТ 13.02.2020, 16:58
441
Роҳат постида “Исузу” нега узоқ ушлаб турилди? (видео)

Жорий йилнинг 12 февраль куни Телерамм ижтимоий тармоғининг “MILITSIYA UZB” каналида “Ўз ишига совуққонлик билан ёндашишми ёки шопирларни бир тийинга олмасликми бу?” сарлавҳаси остидаги ҳайдовчи томонидан олинган видеолавҳа эълон қилинган. 

Ушбу ҳолат бўйича ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати муносабат билдирди.

Келтирилишича, жорий йилнинг 10 февраль куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙПХ инспектори А.Абдухамитов Бектемир тумани ҳудудида жойлашган “Шарқ” ЙПХ маскани атрофида МИБ ходимлари билан ҳамкорликда “Автокон” махсус мосламаси орқали транспорт воситаларида мавжуд қарздорликни аниқлаш бўйича дислокация асосида хизмат олиб борган.

Шу куни соат 12:30 ларда “Автокон” махсус мосламаси 5 та қарздорлиги мавжуд бўлган “Исузу” русумли, 01 762 YFA давлат рақам белгили транспорт воситасини аниқлаган ва ЙПХ инспектори ушбу автомобилни ўрнатилган тартибда тўхтатган.

Ҳайдовчи тегишли ҳужжатлари ва жарималар учун тўлов маълумотномаларини тақдим қилган. ЙПХ инспектори транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасини “Автокон” мосламасидаги маълумотлар билан солиштириш мақсадида “Исузу” русумли транспорт воситаси ортида турган хизмат автомашинаси томонга борган. Инспектор қарздорликни текширган вақтида 1 та қарздорлик ўз муддатида тўланмаганлиги маълум бўлган ва транспорт воситаси белгиланган тартибда жарима майдончасига жойлаштирилган.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+15° небольшой проливной дождь
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11