Зоир Мирзаевнинг Халқ қабулхонасидаги қабули бошқа кунга кўчирилди

ЖАМИЯТ 13.02.2020, 14:51
375
Зоир Мирзаевнинг Халқ қабулхонасидаги қабули бошқа кунга кўчирилди

Меҳнат қонунчилигига риоя этилишини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилояти ҳокими сайёр қабули жадвалига ўзгариш киритилди.  Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов маълум қилди.

Вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари, вилоятдаги давлат хўжалик бошқарув органларида меҳнат қонунчилигига риоя этилишини таъминлаш ҳамда фуқаролар қабулини тизимли, самарали ташкил қилиш мақсадида жисмоний ва юридик шахсларни вилоят ҳокими томонидан қабул қилиш жадвалига ўзгариш киритилди.  

Мазкур ўзгаришга асосан, вилоят ҳокими З.Мирзаевнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қашқадарё вилоят Халқ қабулхонасидаги қабули ҳафтанинг шанба кунидан пайшанба кунига кўчирилди.  

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+5° небольшой проливной дождь
Валюта курси