15 йилда илк бор «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг самолёт экипажи қиёфасида кескин ўзгариш рўй берди (фото)

ЖАМИЯТ 13.02.2020, 13:48
541
15 йилда илк бор «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг самолёт экипажи қиёфасида кескин ўзгариш рўй берди (фото)

«Uzbekistan Airways» 2020 йил 14 февралдан бошлаб йўловчилар диққатига учувчилар ва борткузатувчиларнинг янги формасини тақдим этади. Бу ҳақда авиакомпания ахборот хизмати хабар берди.

Самолёт экипажи қиёфасида кескин ўзгаришлар 15 йил ичида биринчи марта содир бўлди. Кийимлардаги асосий ранг қуюқ аквамарин ва терракота рангларидир. Қизлар учун юбка, шим, блузкалардан иборат бўлган, икки хил рангли янги тўплам тақдим этилган. Пиджакнинг астарлари терракота рангида бўлиб, логотип тасвири туширилган. Аксессуарлар сифатида бош кийим, матоли ва чарм қўлқоплар, соч турмаги яратиш учун матоли эластик тасмаси ва икки хил рангдаги бўйин шарфлари киритилган. Блузкалар ва бўйинбоғлардаги безаклар шарқона услубда яратилган. Қишки ёмғирпўш- пальтоси ечиб олинадиган изоляцияланган астарга эга.

Эркак-борткузатувчи ходимлари учун тўплам қуюқ кулранг рангдаги уч қисмли костюм кўринишида, қуюқ аквамарин безаклари билан тақдим этилади. Бош кийим тўқ кул рангда кумуш безак билан безатилган.

Учувчилар учун костюмлар олдинги рангида қолдирилган. Брендли тугмалар ва эксклюзив галстуклар яратилди.

Мато турли иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда танланган.

Лойиҳада маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирок этишди. Матоларни танлаш ва асосий тўпламнинг биринчи партиясини тикиш Туркиянинг “Dress Best Uniforms” компанияси томонидан амалга оширилди, улар Turkish Airlines (partial), Fly Dubai, Albaniya Airlines, Flyas  авиакомпаниялари билан иш олиб боришган.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° небольшой снегопад
Валюта курси