Ангрен шаҳар "Саид ота" маҳалласидаги Фёдор Полетаевнинг монументи қайта тикланади

ЖАМИЯТ 13.02.2020, 13:30
278
Ангрен шаҳар "Саид ота" маҳалласидаги Фёдор Полетаевнинг монументи қайта тикланади

Жорий йилда нишонланадиган Иккинчи жаҳон уруши ғалабасининг 75 йиллиги муносабати билан Тошкент вилоятининг туман ва шаҳарларидаги, шу жумладан, Ангрен шаҳридаги уруш қатнашчилари хотирасига ўрнатилган ҳайкаллар, монументлар ҳолати ўрганилиб, реставрация қилиш ва атрофини ободонлаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.  Бу ҳақда Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди. 

Хусусан, Иккинчи жаҳон уруши йилларида Италия қаршилик ҳаракатининг фаол аъзоси, Совет Иттифоқи ҳамда Италия миллий Қаҳрамони Фёдор Полетаев хотирасини абадийлаштириш мақсадида Тошкент вилояти Ангрен шаҳар "Саид Ота" маҳалласида 1972 йилда монумент ўрнатилган. 2014 йилга келиб эскириб, яроқсиз ҳолга келиб қолган ушбу монументни қайта таъмирлаш ва ён-атрофини ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.  

Ҳозирги кунда ушбу Хотира майдонига янгича тус бериш мақсадида Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан республиканинг маҳоратли ҳайкалтароши ва мазкур соҳа мутахассислари жалб қилинди. Хусусан, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институти кафедра мудири Хужаниёзов Рашид, ҳайкалтарош Рахматов Руфат томонидан айни вақтда Фёдор Андрианович Полетаев бюсти тайёрланмоқда.  

Шу муносабат билан 2020 йилнинг 5 март кунига қадар "Саид Ота" маҳалласида Фёдор Полетаев монументини тантанали очилиш маросими ўтказилишини маълум қилинди.  

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+5° небольшой проливной дождь
Валюта курси