Профилактика инспектори томонидан калтакланган Андижонлик фуқаронинг иккинчи суди ўтказилди

ЖАМИЯТ 13.02.2020, 13:16
825
Профилактика инспектори томонидан калтакланган Андижонлик фуқаронинг иккинчи суди ўтказилди

Андижонлик фуқаро ИИБ ходими томонидан аёвсиз калтакланган жабрланувчи 6 нафар киши ёрдамида зўрға қутулиб қолгани ҳамда фуқаро адолат истаб прокуратурага мурожаат қилса, ўзига қарши жиноят иши очишгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур маълумот жорий йилнинг 13 январь куни “Facеbook”  ижтимоий тармоғига жойланган бўлиб, унга Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати томонидан муносабат билдирилган эди.

Ҳодиса бўйича кўрилаётган иш судга оширилган бўлиб, 7 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Марҳамат туман судида суд раиси Абдурашид Исақов раислигида биринчи суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ж. Ҳамрақулов ва бошқа гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланган эди. 

Бугун, 13 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди биносида Жиноят ишлари бўйича Марҳамат туман суди раиси А. Исақов раислигида ушбу иш бўйича иккинчи суд мажлиси бўлиб ўтди. Судда жабрланувчи сифатида ички ишлар профилактика инспектори С. Абдуманнопов ва бошқа воқеа иштирокчи ҳамда гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланди. Ушбу иш юзасидан суд жараёни давом этади. Навбатдаги суд мажлиси 17 февраль куни ўтказилиши белгиланган. 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+5° небольшой проливной дождь
Валюта курси