“Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонун лойиҳаси концептуал жиҳатдан қабул қилинди

ЖАМИЯТ 13.02.2020, 12:50
336
“Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонун лойиҳаси концептуал жиҳатдан қабул қилинди

“Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (янги таҳрири) лойиҳаси 12 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди. Бу ҳақда darakchi.uz сайтига Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмита раисининг матбуот котиби-ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси Неъмат Атамуратов хабар қилди...

Қонун лойиҳаси палатанинг Аграр ва сув хўжалаги масалалари қўмитаси раиси Равшан Мамутов томонидан ўқиб эшиттирилди.

  • Қонун лойиҳаси қабул қилиниши Республиканинг иқтисодиёт тармоқлари учун геодезия ва картография фаолиятини амалга оширишнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси яратилиши;
  • Геодезия ва картография фаолиятининг моҳиятини, хусусан, сунъий йўлдош тизимларидан фойдаланишда ҳамда соҳага рақамли технологиялар ҳамда ахборот-коммуникация тизимларини жорий этиш орқали янги босқичга олиб чиқиши;
  • Геодезия ва картография фаолиятини амалга оширишда материаллар ва маълумотларнинг тўлиқлилиги ва ишончлилиги таъминланиши ҳамда фойдаланувчиларга маълумотлар етказилши соддалаштирилиши;
  • шунингдек, Қонун лойиҳасида хаволаки бандлар чиқарилиши орқали  тадбиркорлик субъектлари томонидан геодезия ва картография фаолияти билан шуғулланиши қулай шароит яратилиши ҳақида ҳақида таъкидлаб ўтилди.

Депутатлар томонидан берилган қатор музокаралар ва таклифлардан сўнг, Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+5° небольшой проливной дождь
Валюта курси