13

Сергелидаги уй-жойларнинг деворлари нега юпқалигига вазирлик изоҳ берди

ЖАМИЯТ 13.02.2020, 11:47
601
Сергелидаги уй-жойларнинг деворлари нега  юпқалигига вазирлик изоҳ берди

Аввал хабар берганимиздек, ҳафта бошида Қурилиш вазирлигининг матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Мухбиримиз иштирок этган тадбирда Вазирнинг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов пойтахтимизнинг Сергели туманида барпо этилиб, фойдаланишга топширилган уй-жойлар билан боғлиқ бир қатор эътирозлар, уйларнинг деворларнинг юпқалиги ҳақидаги фикрларга ойдинлик киритилди. 

Шерзод Ҳидоятов, Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари:

– Экспертлар экспертизасидан ўтказилмасдан ҳеч бир лойиҳа тасдиқланмайди. Деворнинг юпқалиги ва айрим деворларнинг тўлдирилгани уй-жойнинг сифатига таъсир қилмайди. Чунки унинг конструкциясини, яъни устунини бу деворлар ушлаб турмайди. Шунингдек, монолитли уйлар пухта, мустаҳкам ва энг ишончли ҳисобланади. Монолит уйларнинг девори мутлақо чоксиз бӯлади ва бунда юртимизнинг сейсмик ҳолатини 8-9 бал деб оладиган бўлсак, ана шу аниқ ҳисоб-китоб қилинган бўлади. 

Чет эл тажрибаси асосида баланд уйлар янги технология монолит деворлар асосида қурилмоқда. Деворлар 20 сантиметр бўлса ҳам талабга жавоб бергани боис уларни эски талабларга кўра 38 сантиметр қилишдан нима фойда? 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+14° переменная облачность
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11