my5
all

ХТВ: Мирзо Улуғбек туманидаги 71-мактабда юзага келган муаммо тўлиқ бартараф этилди (видео)

ЖАМИЯТ 13.02.2020, 10:22
667
ХТВ: Мирзо Улуғбек туманидаги 71-мактабда юзага келган муаммо тўлиқ бартараф этилди (видео)

2020 йилнинг 12 февраль куни кучли ёғингарчилик сабабли Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 71-сонли умумтаълим мактабининг ҳовлиси ва ўқув биносининг бир қисмида сув тўпланиб қолган.

Бу вақтга келиб мактабда дарс соатлари якунланган бўлиб, ўқувчиларнинг мактабдан чиқишида қийинчилик туғдирди. Туман халқ таълими бўлими томонидан зудлик билан 71-сонли мактабдаги мазкур холатни бартараф этиш ва ўқувчилар ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида Мирзо улуғбек тумани ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Мирзо Улуғбек тумани бўлими ва бошқа тегишли идораларга маълумот берилди.  Ўқувчилар мактаб ҳовлисидан беталофат чиқарилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди. 

Ҳозирда 71-мактабга ўқувчиларнинг қийинчиликсиз дарсларда иштирок этишларини таъминлаш учун шароит яратилди. Туманнинг масъул ташкилотлари томонидан мактаб ховлисидаги сув чиқариб ташланиб, муассасадаги ариқ ва дренажлар тозаланди. 

Халқ таълими вазирлиги ҳозирда барча ноқулайликлар бартараф этилганлигини ва 13 февраль куни ўқув жараёни дарс жадвали асосида тўлиқ олиб борилишини маълум қилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+29° облачно с прояснениями
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49