Ўзбек тили ва адабиёти фанидан апробация ўтказилади

ЖАМИЯТ 13.02.2020, 09:58
451
Ўзбек тили ва адабиёти фанидан апробация ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан Она тили ва адабиёти фанидан билимни баҳолашнинг миллий тест тизимини яратиш бўйича тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда. 

Шу муносабат билан 2020 йил 21 февраль куни Давлат тест марказининг биносида Ўзбек тили ва адабиёти фанидан апробация тест синови ўтказилиши режалаштирилди. Тест синовига Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги таълим муассасалари битирувчилари иштирок этишлари мумкин.

Рўйхатга олиш 20 февраль соат 12-00 гача давом этади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига навбатдаги Мурожаатномасида Она тили бўйича миллий тест синови жорий этилишини таклиф қилган эди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+5° небольшой проливной дождь
Валюта курси