13

Қашқадарёда ЙПХ машинасининг нега тақиқланган жойда қолдирилганига изоҳ берилди

ЖАМИЯТ 13.02.2020, 09:54
476
Қашқадарёда ЙПХ машинасининг нега тақиқланган жойда қолдирилганига изоҳ берилди

Жорий йилнинг 10 февраль куни интернет ижтимоий тармоғининг “Sizdan telegram” каналига “Қашқадарёда ЙПХ машинаси тақиқланган жойда қолдирилди” сарлавҳали фотосурат жойлаштирилган. Ушбу ҳолат юзасидан ИИВ ЙҲХББ изоҳ берди.

2020 йил 05 февраль куни вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ 2-ЙПХ отряди ЙПХ инспекторлари И.Ғозиев ва А.Жўраев раҳбарият томонидан белгиланган тақсимот асосида хизмат олиб бориш учун Чироқчи тумани, Чиял М.Ф.Й. ҳудудига хизматга жалб қилинган.

Ушбу ҳудудда жойлашган “Қорабуруқ” қишлоғида хизмат олиб бораётган вақтида “Нексия” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Б.Э. 3.27 йўл белгиси таъсир доираси оралиғида автомашинасини қолдириб ўзи номаълум томонга кетган.

ЙПХ инспектори И.Ғозиев “Нексия” русумли транспорт воситаси ҳайдовчисига нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий баённома расмийлаштириб, автомашинани жарима майдончасига  жойлаштириш учун эвакуаторга ортаётганда ЙПХ инспектори А.Жўраевга хизмат юзасидан бириктирилган “Ласетти” русумли 70 426 VSF давлат рақам белгили автомашина ушбу йўлнинг қарама-қарши томонида “Қорабуруқ” мол бозори ҳудудида турган.

Номаълум фуқаро гўёки ЙПХ ходимлари ҳам автомашиналарини тақиқланган жойда қўйганликларини айтиб, ушбу фотасуръатни ижтимоий тармоққа жойлаштирган.

Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда, дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарида. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+14° небольшой проливной дождь
Валюта курси