13

Дин ишлари бўйича қўмита нима сабабдан Саудия Арабистони Ўзбекистон фуқароларига туризм визаси бермаслигини маълум қилди

ЖАМИЯТ 13.02.2020, 09:33
1130
Дин ишлари бўйича қўмита нима сабабдан Саудия Арабистони Ўзбекистон фуқароларига туризм визаси бермаслигини маълум қилди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутасаддилари иштирокида «Умра сафарини ташкил этиш ва ўтказиш» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда сўнгги йилларда давлат раҳбари ташаббуси билан зиёратчилар учун яратилаётгани қулай шарт-шароитлар ҳақида маълумот берилди.

Республикамиз ҳудудларида умра навбатларининг сезиларли даражада камайишига эришилгани, ҳозирги кунда аксарият вилоятларда, жумладан, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё, Сирдарё, Хоразм, Жиззах, Навоий ва Қорақалпоғистон Республикасида жорий навбатлар тугатилгани айтиб ўтилди.

Фуқароларнинг умра сафарига бориш истакларини тўлақонли таъминлаш мақсадида Тошкент-Мадина-Тошкент йўналишида қўшимча 3-рейсни йўлга қўйиш бўйича амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилаётгани билдирилди. 2020 йил 1 февралдан эътиборан, биринчи рейс Тошкент-Жидда, иккинчи рейс эса Тошкент-Мадина йўналишида амалга оширилаётгани, 10 март кунидан бошлаб 3-рейс йўлга қўйилган тақдирда Тошкент-Жидда йўналишида 1 та, Тошкент-Мадина йўналишида 2 та рейс амалга оширилади.

Матбуот анжумани давомида журналистлар томонидан берилган саволлар асосида виза масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон мусулмонлар идораси Саудия Арабистони подшоҳлигининг Тошкентдаги элчихонасига илтимоснома киритиб, идора тақдим этган рўйхатдан ташқари бошқа фуқароларга умра визаси бермасликни сўраган.

«Тасаввур қилинг, ота-онангиз умрага бориш учун уч йилдан бери навбатда турибди, — деди идора Халқаро алоқалар бўлими мудири Муҳаммад Акмалхон Шокиров. — Навбатлари яқинлашиб келаётганда, бу ёқдан бошқа бир одам элчихонага келиб, умрага бориш истагини билдирмоқда ва кетяпти ҳам. Бу ерда адолат мезони бузилмоқда. Шунақа ҳолатда нима қилган бўлардингиз? Ҳалиги одамни тўхтатиб, нега навбатсиз тиқиляпсан, деган саволни берардингиз. Ана шу адолат мезони бузилмаслигининг олдини олиш мақсадида Саудия Арабистони подшоҳлигининг Ўзбекистондаги элчихонасидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси тақдим этган рўйхатдан ташқари бошқа фуқароларга, иложи бўлса, умра визаси берманг, деб илтимос қилинган».

ОАВ вакиллари Саудия Арабистонининг мамлакатимиздаги дипломатик ваколатхоналари нега ўзбекистонликларга туристик виза бермаслигини сўради.

Дин ишлари бўйича қўмита раиси биринчи ўринбосари Музаффар Комиловнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Саудия Арабистони томонидан туризм визаси бериладиган давлатлар рўйхатига киритилмаган. Унинг қайд этишича, туризм визаси берилмаслиги сабабини аниқлаш мақсадида Саудия Арабистони ҳукуматига мурожаат қилинганда қуйидагича асослар келтирилган:

«Ўзбекистон фуқаролари турли йўллар билан, яъни хусусий йўллар билан келганда улар томонидан жуда кўп ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланди, деб фактларни беришган, — деди Музаффар Комилов. — Улар: «Биз ҳозирча туризм визасинимас, умра визасини берамиз», деб айтишди. Хусусий туризм ширкатлари фаолиятларини олиб боряпти, бунга ҳеч қандай тўсқинлик бўлаётгани йўқ». 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+15° небольшая облачность
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11