Коронавирус: касалланганлар 45 минг нафардан ошди, вафот этганлар эса 1200 нафарга яқинлашди

ЖАМИЯТ 13.02.2020, 09:17
695
Коронавирус: касалланганлар 45 минг нафардан ошди, вафот этганлар эса 1200 нафарга яқинлашди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан 2020 йилнинг 11 феврал куни олинган расмий маълумотларга кўра, Хитой Халқ Республикасида жами 44730 нафар, дунё бўйича 45169 нафар фуқаролар коронавирус инфекцияси билан касалланиб, кунлик ўсиш 4,7 фоизни (2022 нафар) ташкил этди. Касалланганларнинг 1114 нафари ушбу касалликдан вафот этган. Касаллик Хитой Халқ Республикасидан ташқари дунёнинг 25та давлатда 439 нафар фуқарода қайд этилган.

Санитария–эпидемиологик осойишталик агентлиги вирусология лабораториясида 12 феврал кунигача 834та намуна коронавирус инфекциясига текширилиб, ушбу намуналарда коронавирус инфекцияси топилмади.

И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига жорий йилнинг 11 февраль куни хорижий давлатлардан 30та самолёт қабул қилиниб, 3873 нафар фуқаролар, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ марказий санитария-эпидемиология хизматига қарашли 6та санитария-карантин пунктидан 5та поездда жами 1121 нафар фуқаролар, Давлат чегара кесишиш пунктларидаги санитария-карантин пунктлар орқали 45252 нафар фуқаролар термометриядан ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг коронавирусга қарши марказий штаби шуни маълум қиладики, жорий йилнинг 12 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасида коронавирус касаллиги қайд этилмади.

Мамалкатимиз аҳолиси ўртасида коронавирус инфекцияси бўйича эпидемиологик барқарорликни таъминлашга йўналтирилган барча профилактик ва эпидемияга қарши тадбирлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан халқаро тиббий санитария қоидалар талаблари асосида амалга оширилмоқда. Мазкур тадбирларда мутасадди вазирликлар, идоралар ва кенг жамоатчилик фаол иштирок этмоқда.

Бу касалликни Республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш борасида амалга оширилаётган профилактик тадбирлар Санитария-эпидемиологик осойишталиги агентлиги томонидан назоратга олинган, дея маълум қилди Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги коронавирус инфекциясига қарши курашиш штаби. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+5° небольшой проливной дождь
Валюта курси