Қорақалпоғистонда содир бўлган даҳшатли ЙТҲда 4 нафар одам ҳалок бўлди, уларнинг орасида болалар ҳам бор

ЖАМИЯТ 13.02.2020, 08:58
530
Қорақалпоғистонда содир бўлган даҳшатли ЙТҲда 4 нафар одам ҳалок бўлди, уларнинг орасида болалар ҳам бор

Жорий йилнинг 12 февраль куни соат 11:30 ларда А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлида Беруний туманида яшаган А.Б. “Матиз” русумли транспорт воситасини белгиланган тезлик талабига амал қилмасдан бошқариши оқибатида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи Ш.Т. бошқарувидаги “МАН” русумли юк автомобили билан тўқнашув содир этган.

Натижада, “Матиз” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси А.Б., ушбу автомашина йўловчилари С.М., вояга етмаган М.Қ. ва Т.Р.лар олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этишган. 

“Ман” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Ш.Т. ва “Матиз” русумли транспорт воситаси йўловчилари Д.Қ. ва С.С.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Ҳурматли ҳаракат иштирокчилари, йўлларда ҳаракатланаётганда йўл ҳаракати қоидаларига белгиланган тезлик талабларига амал қилишингизни, об-ҳаво шароитида йўлнинг ҳолатига эътибор беришингизни сўраб қоламиз, дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарида.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+5° небольшой проливной дождь
Валюта курси