Сергелида белгиланмаган жойдан ўтаётган пиёдани юк машинаси уриб кетди, пиёда ҳалок бўлди

ЖАМИЯТ 13.02.2020, 08:39
470
Сергелида белгиланмаган жойдан ўтаётган пиёдани юк машинаси уриб кетди, пиёда ҳалок бўлди

Ҳайдовчи йўлнинг белгиланмаган жойидан ўтмоқчи бўлган пиёдани уриб юборди, дея хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати. 

Жорий йилнинг 6 февраль куни соат 12:30 ларда, Сергели тумани ТХАЙ-Бинокор кўчалари кесишган чорраҳада, осиё миллатига мансуб, ёши тахминан 50-60лар атрофидаги, шахси номаълум эркак киши йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтмоқчи бўлган вақтида, ҳайдовчи Ж.В. бошқарувидаги “МАН” русумли юк транспорт воситасида пиёдани уриб юборган.  ЙТҲ натижасида пиёда тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу воқеа ҳақидаги дастлабки тақдим этган маълумотимизда ҳалок бўлган шахс тиланчи бўлгани айтилган эди.  

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° небольшой снегопад
Валюта курси