28

Ҳеч қандай ҳужжатсиз ерни тортиб олиш мумкинми?

САВОЛ-ЖАВОБ 10.02.2020, 13:26
977
Ҳеч қандай ҳужжатсиз ерни тортиб олиш мумкинми?

— Акам билан биргаликда 2008 йил 16 апрелда Пискент тумани ҳокимининг 135 ва 136-сонли қарорига асосан Пискент фермерлар уюшмаси ҳудудидаги собиқ ферма ўрнидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган давлат захира ерлари – ташландиқ ахлатхона, сув чиқмайдиган еридан ҳар биримизга 0,35 сотих умумий 70 сотих ер берилган. Ушбу ташландиқ ер майдонини олиш, деҳқон хўжалигини яратиш учун бир неча йиллар ташкилотларга мурожаат қилдим, нажот бўлмади. Биринчи Президентимизга хат билан мурожаат қилганимиздан сўнг бизга 2008 йил 16 апрелда Пискент туман ҳокимлиги томонидан ер майдони ажратилди. 2019 йил 8 июнда Тошкент шаҳридан ўзини “Easy Tech” масъулияти чекланган жамиятининг раҳбари тадбиркор ва ёнида икки шериги “Тошкентда кадастрда ишлаймиз”, деб ҳеч кимни огоҳлантирмай, қўлида ҳеч қандай ҳужжатсиз Пискент тумани ҳокимини буйруғи асосида “бу ер энди меники, бу ерни олиш учун мен 6 ойдан бери ҳаракат қилиб юрибман”, деди. Қонуний асосдаги боғимни ўша “тадбиркор” ҳеч қандай ҳужжатсиз ноқонуний йўл билан тортиб олмоқчи. Баъзи масъуллар Пискент тумани Давлат солиқ инспекцияси залида мени тик турғизиб қўйиб, еримни ихтиёрий равишда ариза ёзиб, давлат заҳира ерларига топширишимни талаб қилишяпти. Шу юзасидан амалий ёрдам беришингизни сўрайман.

Азиз Мирсоатов, Тошкент вилояти Пискент тумани

ЕР МАЙДОНЛАРИ ЎЗ ИХТИЁРИГА ҚАЙТАРИБ БЕРИЛДИ

М.РУЗМЕТОВ, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси ўринбосари:

— Ушбу ҳолат бўйича Пискент тумани ҳокимининг 2019 йил 5 ноябрдаги 4810­сонли туман ҳокимининг 2019 йил 13 майдаги “Binovatik Agro” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасига илмий инжиниринг Маркази қурилиши учун ер ажратиш тўғрисидаги 1082­сонли қарорини мувофиқлаштириш тўғриси­ даги Пискент тумани прокуратурасининг 2019 йил 11 октябрдаги 11­10­19­сонли протестига асосан 0,08 гектар ер майдони “Мирсоатов Азиз” деҳқон хўжалигига қайтариб берилиши белгилангани тўғрисидаги қарор қабул қилинган.

Айни шу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ер ресурслари ва дав­ лат кадастри бошқарма бошлиғи А.Алимовнинг қўшимча маълумоти­ га кўра, Пискент тумани ҳокимининг 2019 йил 5 ноябрдаги 4811­сонли туман ҳокимининг 2019 йил 13 майдаги “Easy Tech” масъулияти чекланган жамиятига иссиқхона қурилиши учун ер майдони ажратиш тўғрисидаги 1083­сонли қарорини бекор қилиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган. Бугунги кунда “Мирсоатов Азиз” деҳқон хўжалигининг ер майдонлари ўз ихтиёрига қайтариб берилган. 

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+31° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19