13

Творогли ниқоблар юз терисини ёшартиради

САЛОМАТЛИК 09.02.2020, 21:31
Теглар: ниқоб, творог
6353
Творогли ниқоблар юз терисини ёшартиради

Творог таркибида кўп миқдорда витамин ва минераллар мавжуд. Шунинг учун творог истеъмоли ҳамда ундан косметологик муолажаларда фойдаланиш юз терисини соғломлаштириш ва ёшартиришга хизмат қилади. Масалан, творогдаги А витамини терини ёшартирса, Б12 витамини юзнинг рангини яхшилайди, магний микроэлементи эса коллаген ишлаб чиқарилишига кўмак беради.

Юз учун ниқоблардан фойдаланишда аввал терингиз турини аниқлаб олинг. Қуруқ тери учун энг ёғли творог, ёғли тери учун эса аксинча ёғсизлантирилган творогдан фойдаланган маъқул.

Творог ва олмали ниқоб

Юз терисини қисқа вақт ичида тартибга келтириш керак бўлса, бу ниқоб айнан сиз учундир. У теридаги ажинларни текислаб, намлантиради, озиқлантиради ва тетиклик бағишлайди. Ниқобни тайёрлаш учун бир ош қошиқ творог ва 1 қошиқ олма пюреси, шунингдек икки ош қошиқ сметанани қўшиб аралаштиринг. Сўнг юз терисига суртиб 5-6 дақиқа қолдиринг. Кейин илиқ сувда ювиб ташланг.

Ёшартирувчи ниқоб

Ниқоб учун икки ош қошиқ творог, бир дона тухум, бир чой қошиқдан асал ва Ши ёғи (унинг ўрнини ўсимлик ёғи ҳам боса олади), ярим чой қошиқ майдаланган долчин, бир ош қошиқ коньяк, бир ампула суюқ Е витамини (дорихоналарда сотилади) керак бўлади. Барчасини аралаштириб, юзингизга суринг. Ниқобни илиқ сувда ювиш тавсия этилади.

 Творог ва цитрусли ниқоб

Юз терисини соғломлаштириш ва ёрқинлигини қайтаришда мазкур ниқоб қўл келади. Ниқоб учун икки ош қошиқ лимон ёки апельсин шарбати, икки ош қошиқ творог керак бўлади. Исталган цитрус мевалардан фойдаланиш мумкин. Асосийси, қуруқ юз учун ширин мевалар, ёғли юз териси учун нордон мевалар танлаш керак. Мевалар ва творогни араштириб, эзасиз ҳамда тозаланган терига сурасиз. Макзур ниқобни 2—3 марта қўллашингиз билан юз териси кўз ўнгингизда ўзгарганлигини пайқайсиз. 
 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+12° пасмурно
Валюта курси