my5
all

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг коронавирус инфекциясига қарши курашиш штаби ахбороти

САЛОМАТЛИК 09.02.2020, 10:35
Теглар: коронавирус, Ўзбекистон
3210
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг коронавирус инфекциясига қарши курашиш штаби ахбороти

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан 2020 йилнинг 8 феврал куни олинган расмий маълумотларга кўра, янги коронавирус инфекцияси билан Хитой Халқ Республикасида жами 34598 нафар, дунё бўйича 34878 нафардан ортиқ фуқаролар касалланиб, кунлик ўсиш 10,8 фоизни (3399 нафар) ташкил этмоқда, 723 нафар фуқаро ушбу касалликдан вафот этди.

Касаллик Хитой Халқ Республикасидан ташқари дунёдаги 24та давлатда  280 нафар фуқароларда рўйхатга олинди.

И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига жорий йилнинг 8 февраль куни хорижий давлатлардан 29 та самолёт қабул қилиниб, 4268 нафар фуқаролар, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ марказий Санитария-эпидемиология хизматига қарашли 6та санитария-карантин пунктидан 4та поездда жами 535 нафар фуқаролар, Давлат чегара кесишиш пунктларидаги санитария-карантин пунктлари орқали 34145 нафар фуқаролар термометриядан ўтказилди.

Б ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги коронавирус инфекциясига қарши курашиш штаби хабар берди.

Аввал хабар қилганимиздек, Хитойдан учта чартер рейс орқали юртимизга олиб келинган фуқароларимиз Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига кўра 14 кун муддат (касалликнинг яширин даври)  давомида тиббий кузатувга олиш учун махсус тайёрланган муассасаларга жойлаштирилган.

Тиббий кузатувдаги фуқароларимизнинг термометриядан ўтказиш, ниқобларни ўз вақтида алмаштириш ва хоналарни шамоллатиш ҳамда намли тозалаш ишларини ўтказилиши малакали эпидемиологлар томонидан назоратга олинган. Шунингдек, дезинфектор мутахассислар томонидан кунига икки маҳал ётоқхоналар, ваннахоналар ва ошхона зарарсизлантирилмоқда. Ошхонада ишлатилган идиш-товоқларни зарарсизлантириш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Юқумли касалликлар шифокорлари томонидан икки маҳал тиббий кўрик ўтказилмоқда. Фуқаролар орасида тана ҳарорати меъёрдан кўтарилган ва коронавирус инфекцияси белгилари мавжуд фуқаролар аниқланмади.

Жорий йилнинг 8 феврал куни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдан ташқари видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди ва унда янги коронавирус инфекциясини республика ҳудудига четдан кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар таҳлил қилиниб, келгусидаги вазифалар бўйича тегишли идораларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг коронавирусга қарши марказий штаби шуни маълум қиладики, жорий йилнинг 8 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасида коронавирус касаллиги қайд этилмади.

Эслатиб ўтамиз, янги коронавирус инфекцияси бўйича расмий маълумотларни олиш ҳамда ўзингизни қизиқтирган саволлар билан Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги қошида ташкил этилган штабга +998 (71) 276-49-66 телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Мамалакатимиз аҳолиси ўртасида коронавирус инфекцияси бўйича эпидемиологик барқарорликни таъминлашга йўналтирилган барча профилактик ва эпидемияга қарши тадбирлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан халқаро тиббий санитария қоидалар талаблари асосида амалга оширилмоқда. Мазкур тадбирларда мутасадди вазирликлар, идоралар ва кенг жамоатчилик фаол иштирок этмоқда.

Бу касалликни Республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш борасида амалга оширилаётган профилактик тадбирлар Санитария-эпидемиологик осойишталиги агентлиги томонидан назоратга олинган.

Шарҳлар

Коронавирус юқтирган беморлар сони яна ошди

06.04.2020, 19:16

COVID-19 коронавирус инфекцияси бўйича  2020 йил 6 апрел соат 19:00 ҳолатига кўра, юртимиздаги вазият маълум қилинди. Шу соатгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 7...
29 март соат 20:30: коронавирус бўйича дунёдаги ва Ўзбекистондаги вазият

29.03.2020, 21:00

COVID-19 коронавирус инфекцияси бўйича  2020 йил 29 март соат 20.30 ҳолатига  МАЪЛУМОТСанитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан олинган маълумотларга кўра 29 март соат 20:30 ҳолатига дунёнинг 199...
Пойтахт аҳолиси коронавирусга қарши фидокорона курашаётган шифокорларни олқишлашди (видео)

28.03.2020, 16:12

Бугунги кунда бутун дунёда авж олган коронавирус пандемиясига қарши курашда айниқса тиббиёт тизими ходимларининг фидойилиги улкан эътирофга лойиқ. Барча мамлакатлардаги шифокорлар қатори мамлакатимиз врачлари ҳам...
Коронавирус бўйича Ўзбекистон ва қўшни мамлакатлардаги вазият

23.03.2020, 23:24

Бугун, 23 март куни Ўзбекистонда коронавирус (COVID-19)га чалинганлар сони учтага кўпайиб, жами 46 нафарга етди.Қўшни мамлакатларда коронавирус бўйича вазият қуйидагича: Қозоғистонда 62, Қирғизистонда 16, Афғонистонда...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+35° пасмурно
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49