13

Ўлими ҳамон сирлигича қолаётган машҳур хонанда

ДУНЁ 08.02.2020, 09:17
10238
Ўлими ҳамон сирлигича қолаётган машҳур хонанда

1977 йил 16 август куни 42 ёшли Элвис Преслининг жасади қаллиғи Пресли Гингер Алден томонидан “Graceland” саройининг ҳаммомида топилган.

Хабарларга кўра, рок-н-ролл қироли оғриқ қолдирувчи ва тинчлантирувчи воситалар миқдорининг ҳаддан ташқари кўпайиб кетиши туфайли юрак хуружидан вафот этган.

Пресли ўлимининг сохталиги ҳақидаги шубҳалар қаердан пайдо бўлган?

Гап шундаки, Пресли вафотидан кўп ўтмай, унинг мухлисларидан бири Мемфис аэропортида ундан дастхат олган ва экспертиза намунанинг ҳақиқийлигини тасдиқлаган. Бундан ташқари, терговнинг махфий тарзда олиб борилиши скептикларни янада ваҳимага туширган, дейди “odam.uz”.

Преслининг мухлислари унинг ўлимини ҳаддан ташқари шов-шув, матбуот билан мулоқот ва интервьюларсиз “осудаликка кетиш” учун уюштирилган  саҳна кўриниши, деб ҳисоблашади. Айтишларича, қўшиқчи умрининг қолган қисмини бирон бир илиқ мамлакатда ўтказишга қарор қилган. Бунинг учун унинг етарли маблағи ҳам бўлган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+16° пасмурно
Валюта курси