13

Бектемир Мелиқўзиев навбатдаги жангини мексикалик боксчига қарши ўтказади

СПОРТ 06.02.2020, 11:37
596
Бектемир Мелиқўзиев навбатдаги жангини мексикалик боксчига қарши ўтказади

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида мағлубиятсиз одимлаётган ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди. Рио олимпиадаси совриндори жорий йилнинг 14 февраль куни AҚШда рингга кўтарилади.  

Ҳамюртимизга ушбу жангда мексикалик тажрибали боксчи Марко Aнтонио Перибан рақиблик қилади. Бектемир мазкур жангда ўзининг WBA Continental Americas камарини ҳимоя қилади. 

Маълумот учун, боксчимиз профессионал боксда бунгача 4 та жангда иштирок этган бўлиб, уларнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган. Эътиборлиси, улардан 3 тасида рақибларини нокаутга учратган. Унинг рақиби Марко Aнтонио фаолияти давомида умумий ҳисобда 31 та жанг ўтказган бўлиб, бу жангларнинг 25 тасида унинг қўли баланд келган. 5 та жангда мағлубиятга учраган бўлса, 1 жангда дуранг қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик боксчи ўзининг сўнгги жангини 2019 йилнинг 13 декабрида ўтказиб, унда америкалик Aлександр Вонни мағлубиятга учратган эди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+22° переменная облачность
Валюта курси