Му5
13

Истанбулда самолёт ҳалокатга учради: 50 дан ортиқ одам жабрланган (фото)

ДУНЁ 06.02.2020, 09:16
712
Истанбулда самолёт ҳалокатга учради: 50 дан ортиқ одам жабрланган (фото)

Чоршанба куни тунда Туркияда “Pegasus “ авиакомпаниясининг самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда Таржумон ёзди.  

 Измирдан учиб келган ҳаво кемаси Истанбулнинг “Sabiha Gokcen” аэропортига қўнгач учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетган ва аварияга учраган. Натижада, 52 киши жароҳатланди.

Самолёт уч қисмга бўлиниб кетган. Транспорт вазири Cаҳит Турҳан ушбу ҳолатни “қўпол қўниш” деб атаган ва ҳалок бўлганлар йўқлигини маьлум қилган.”Sabiha Gokcen” га қўниши керак бўлган рейслар “Истанбул” аэропортига йўналтирилган.

Истанбул губернатори Али Ёрликая самолёт бортида 171 йўловчи ва олтита экипаж аъзоси бўлганини айтди. Унинг қўшимча қилишича, 52 киши касалхонага олиб кетилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+16° ясно
Валюта курси
9532.74
USD 12.4
10220.05
EUR -352.29
119.99
RUB -10.23
rightuz