Томскдаги ёнғин сабабчиси бўлган хитойлик аёл қамоққа олинди

ДУНЁ 05.02.2020, 19:38
Теглар: Томск, ёнғин
1263
Томскдаги ёнғин сабабчиси бўлган хитойлик аёл қамоққа олинди

Томскдаги фожеада 11 нафар ўзбекистонлик фуқаро ҳалок бўлгани ҳақида аввал хабар берган эдик. Мазкур ёнғин сабабчиси дея гумонланаётган “Грин Вуд” фирмаси директори, Хитой фуқароси Сунъ Анъни экани маълум бўлди ва у эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди. Бу ҳақда Интерфакс нашр хабарига асосланиб Соф.уз маълум қилди. 

Қайд этилишича айни вақтда Хитойлик тадбиркор аёлнинг адвокатлари уни қамоққа олинишига эътироз билдириб судга мурожаат қилган.

Аввалроқ, Хитой фирмаси директорига Россия Федерацияси жиноят Кодексининг 109 моддаси 3-қисми билан (эҳтиётсизлик оқибатида икки ёки ундан кўпроқ шахсларнинг ўлимига сабаб бўлиш) жиноят иши қўзғатилган ва қидирувга берилган эди.

Гумонланувчини 25 январь куни Томск шаҳридаги меҳмонхоналарнинг бирида ушланган ва 27 январдан қамоққа олинган.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кўрсатмасига асосан ёнғин сабабларини ўрганиш, жабрланганлар ва ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш мақсадида Ҳукумат комиссияси тузилди ва воқеа жойига етиб борди.

Комиссия саъй-ҳаракатлари билан, Томск вилоятида содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлардан 11 нафарининг жасади ва фожиада тирик қолган 2 нафар шахс ҳам Ўзбекистонга олиб келинди.

Шарҳлар

Томскдаги фожиа юзасидан жиноят иши қўзғатилди

26.01.2020, 17:46

Tомск вилояти, Aсиновский тумани, Причулимский қишлоғида содир бўлган ёнғин содир бўлгани ва унда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлгани ҳақида аввал хабар берган эдик. Фожиа оқибатида ишчилари...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° небольшой снегопад
Валюта курси