my5
all

Alphabet фейк суратларни аниқлайдиган сервис яратди

HI-TECH 05.02.2020, 19:15
Теглар: Alphabet, фейк
950
Alphabet фейк суратларни аниқлайдиган сервис яратди

Alphabet холдинг таркибига кирувчи Jigsaw компанияси суратларнинг ҳақиқийлиги ва унинг таҳрирланганлигини аниқловчи Assembler бепул хизматини тақдим этди, деб хабар беради The New York Times манбаси асосида Дарё.

Дастур суратларнинг бирлаштирилганини ёки объектлардан нусха кўчирилганини, шунингдек, нейротармоқлар орқали яратилган фейк суратларни аниқлашга қодир. Assembler’ни яратишга Берклидаги Калифорния, Мэриленд ва Италиянинг Неаполитан университетларидан мутахассислар жалб қилинган.

Дастур муаллифларининг таъкидлашича, Assembler биринчи навбатда янгиликлар агентлигида ишлайдиган журналистларга ёрдам бериш мақсадида яратилмоқда. Дастур ёрдамида журналистлар ижтимоий тармоқлардаги сохта суратларни тезда аниқлай олади. Ҳозирги кунда Assembler’ни синводан ўтказишда йирик оммавий ахборот воситаларида, хусусан, Agence France-Presse иштирок этмоқда.

Assembler кенг омма фойдаланиши учун мўлжалланмаган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+25° ясно
Валюта курси
10148.31
USD 9.01
11262.59
EUR 210.75
144.05
RUB 2.7