Му5
13

Уханга борганини яширган шахс 4 минг кишига вирус юқтирган

ДУНЁ 05.02.2020, 18:44
Теглар: Ухань коронавирус
2176
Уханга борганини яширган шахс 4 минг кишига вирус юқтирган

Хитой полицияси Уханга ташриф буюрганлиги тўғрисидаги маълумотни сир тутиб, етти кишига янги турдаги коронавирусни юқтирган одамни қўлга олди. Бу ҳақда “Global Times” газетаси хабар бермоқда деб ёзади Қалампир.

Шарқий Фужиан провинциясининг Жинжианг округи фуқароси коронавирус тарқалган Ухань шаҳридан қайтгач, ўз қишлоғида бир нечта оммавий тадбирларда, тўйларда иштирок этган ва тахминан етти кишига вирусни юқтирган.  

Қўлга олинган киши қишлоқдошларига карантин қилинган шаҳарга бориб келганини айтмаган. Унинг коронавирус юқтиргани ҳақидаги маълумот 2 февраль куни тасдиқланган. Аммо у 10 кунда ортиқ вақт давомида жамоат жойларида одамлар орасида бўлган.

Қўлга олинган шахс билан алоқада бўлган 4 мингдан ортиқ одам карантинга олинган.

Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида янги коронавирус тарқалгани ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида маълум бўлган эди. Хитой ҳукумати 31 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатда эпидемия бошлангани ҳақида огоҳлантирди.

Коронавирус билан касалланганлар ҳозирча Хитойдан ташқари 26 давлат – Япония, Таиланд, Сингапур, Жанубий Корея, Гонконг, Австралия, Тайвань, Макао, Малайзия, Америка Қўшма Штатлар, Германия, Вьетнам, Франция, Бирлашган Араб Амирликлари, Канада, Филиппин, Буюк Британия, Россия, Италия, Ҳиндистон, Финляндия, Швеция, Шри-Ланка, Камбожа, Непал ва Испанияда аниқланди.

Вирусдан ҳалок бўлганлар сони 492 нафарга, у билан касалланганлар сони 24552 нафарга етди. ЖССТ янги коронавируснинг дунёга тарқалиши сабабли Жамоат соғлиғи учун халқаро хавотирга молик фавқулодда вазият жорий қилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+14° ясно
Валюта курси
9532.74
USD 12.4
10220.05
EUR -352.29
119.99
RUB -10.23
rightuz