13

Малайзияда 4 ёшли қизалоқ коронавирусдан тузалди

ДУНЁ 05.02.2020, 11:30
543
Малайзияда 4 ёшли қизалоқ коронавирусдан тузалди

Малайзия соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилининг сешанба куни берган баёнотига кўра, айни пайтда Малайзияда бўлиб турган хитойлик қизалоқ коронавирус инфекциясидан соғайиб кетди ва унга Хитойга қайтиш учун рухсат берилди, дея ёзди Таржумон.

«Унинг соғлиғи яхши ва унга уйига қайтишга ижозат берилди», деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош директори Нур Ҳишам Абдуллоҳ.

Қиз ва унинг оиласи тез орада шифохона томонидан берилган тиббий маълумотнома билан Хитойга қайтишади, дея хабар беради Хитой элчихонаси матбуот хизмати вакили Танг Танг.

Тўрт яшар қизалоқ Малайзияда вирусни юқтирган 10 нафар беморлардан бири бўлиб, касалланганларнинг тўққиз нафари Хитойдан келганлардир.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+14° небольшой проливной дождь
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11