13

Бойлар нега фарзандларига гаджетларни тақиқлаган?

ДУНЁ 04.02.2020, 11:45
714
Бойлар нега фарзандларига гаджетларни тақиқлаган?

“Биз овқат маҳали мобил телефондан фойдаланмаймиз, 14 ёшга қадар барча фарзандларимиз смартфонсиз улғайишган. Улар барча дўстларида қўл телефони борлигини айтиб, кўп маротаба шикоят қилишар эди”.

                                                                                                                                                        Билл Гейтс

“Фарзандларим 14 ёшгача қўлига гаджетларни олмаган”

“MICROSOFT” раҳбари, жаҳоннинг энг бой кишиси бўлган Билл Гейтс фарзандлари 14 ёшга кирмагунларига қадар уларга смартфондан фойдаланишларига рухсат бермаган. Унинг бу қоидасига бошқа таниқли IT-компания раҳбарлари ҳам амал қилишади ва фарзандларини электрон гаджетларнинг салбий таъсиридан ҳимоялашга уринишади. Билл Гейтс:
“Биз овқат маҳали мобил телефондан фойдаланмаймиз, 14 ёшга қадар барча фарзандларимиз смартфонсиз улғайишган. Улар барча дўстларида қўл телефони борлигини айтиб, кўп маротаба шикоят қилишар эди”. Фарзандларининг барчаси жаноб Гейтс томонидан ўрнатилган қоида­га кўра тарбияланмоқда. “Ҳозир ҳам ­электроника воситаларидан фойдаланиш мумкин ҳамда чекланган вақт бор. Бу ­уларга ўз вақтида ухлаш ва соғлом бўлиб вояга етишларига ёрдам беради”, дейди Билл Гейтс.

Самимий суҳбат телефон ва планшетдан яхши-ку!

Маълумки, Apple асосчиси Стив Жобснинг оила аъзолари энг юқори технологик ва замонавий гаджетлар билан “ўралган” бўлиши ҳамда қўлларидан ўта ингичка ва суперақлли техникани туширмаслик­лари керакдек туюлади. Бироқ ҳаммаси аксинча. Жобс ҳаётлигида фарзандларига iPad қурилмаларидан фойдаланишга рухсат бермаслигини тан олган. У болаларига жонли мулоқотни ўргатишга уринган, шу боис кечқурунлари оила биргаликда овқатланиш ва узоқ суҳбатлар билан вақт ўтказишга ҳаракат қилган. Унинг оиласида кечки пайтда ҳеч кимга планшет ҳамда компьютердан фойдаланишга рухсат берилмаган.

Ўз боласини асраб қолмоқчи… Нимадан? Зарарли контент ва электрон кўнгилочар дастурдан!

3D Robotics компанияси раҳбари, дрон ихтирочиси Крис Андерсон ҳам юқоридаги инсонлардан ўрнак олиб, болаларининг гаджетлардан фойдаланишларини қаттиқ назорат остига олган. Криснинг фарзандлари смартфон ва планшетлар ишлатилишини минималлаштириш имконини берадиган қатъий қоидаларга риоя қиладилар.

Ишлаб чиқарувчининг айтишича, болалар тенгдошларининг ҳеч бири бу каби чекловларга чидашга мажбур эмаслигидан шикоят қилишади. Бироқ Андерсоннинг таъкидлашича, у шунчаки болаларнинг электроникага мойил бўлиб қолишига ҳамда уларнинг ҳаётида юз бериши мумкин бўлган ўзгаришларга йўл қўймасликка ҳаракат қилади. Шунингдек, ғамхўр отанинг айтишича, тармоқда унинг фарзандларини чекланмаган миқдордаги сўралмаган беандишалик ва анонимлар томонидан таҳқирлашлар кутмоқда. Андерсоннинг фикрича, зарарли контент ва электрон воситалардаги кўнгилочар дас­турларга тобелик фарзандлар тарбияси ва истиқболига жиддий зарар етказади.

Дик Костоло — “Twitter” собиқ бош директори ҳам ўз фарзандини назоратга олган

Дик болалари томонидан гаджетларни ишлатиш вақтини чекламасликка қарор қилган. Бунинг ўрнига у географик чекловларни ўрнатган. Костоло оиласи фарзанд­лари бундай электроникадан фақат меҳмонхонада фойдаланиши мумкин. Яъни, улар ётар чоғида планшетни ўзлари билан олиб кетишлари ёки овқатланиш пайтида телефонда “осилиб” қолишлари мумкин эмас.

Бор-йўғи ярим соат вақт берилган

Алекс Константинопол — бизнес учун энг йирик IT-ҳамкорлардан бири саналган Оут Cаст Агенcй директори ҳисобланади. Алекс ҳам гаджетларни ишлатиш борасида анчагина қаттиққўл она. Унинг кичик ўғлига ҳафтанинг иш кунларида бундай гаджетлардан фойдаланиш тақиқланган. Катта фарзандлар замонавий электроникадан кунига 30 дақиқадан ортиқ фойдалана олмайдилар.

“…iPad ўрнига китоб ўқи!”

Эван Уильямс — “Twitter” ва Блоггер веб-сервисини яратиш билан шуғулланган. “Pyra Labs” компаниясининг асосчиси Эван ва унинг рафиқаси Саранинг икки нафар ўғли бор. Бироқ болаларнинг биронтасида ҳам ҳанузгача iPad йўқ. Бунинг ўрнига Уильямсларнинг уйида юзлаб китоб­лар тўпланган. Ишлаб чиқарувчининг айтишича: “Уйда минглаб китоблар бор. Истаганингизча ўқинг, мутолаага қаршилигим йўқ. Керакли маълумотни топиш ва бўш вақтда ҳордиқ чиқариш учун адабиётлар етарли!”.

Жефф Безос, Amazon асосчиси, ва унинг собиқ рафиқаси, ёзувчи Маккензи Безос эса…

Бу жуфтлик болалар ва ўзларини ҳар томонлама ривожлантиришга интилишади. Улар биргаликда янги таомлар тайёрлашади, фермада жўжаларнинг тухумни очиб чиқиш жараёнини кузатишади, сингапурча дастур бўйича математика билан шуғулланишади, таълим клубларига боришади ва қўшни болалар билан спорт ўйинларини уюштиришади.

Марк Цукерберг,

“Facebook” асосчиси ва Присцилла Чан

Марк Цукерберг фарзандларини ўз ­ота-онасининг услубига кўра тарбия қилади. У болани жисмоний жазолаш мумкин эмас, ахир, болага ҳар доим нима яхши ва нима ёмонлигини тушунтиришнинг иложи бор, деб ҳисоблайди. У кичкинтойларни ўзларини муносиб тутишга ўргатади, чунки жамиятда амал қилиниши керак бўлган муайян чекловлар мавжуд.

Шунингдек, Марк ва Присцилла бола ҳар томонлама ривожланиши лозим, деб ҳисоблашади. Тўгарак, курслар бу – яхши, бироқ бола ўйнаши ҳам муҳим.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+22° переменная облачность
Валюта курси