Му5
13

Коронавирусга чалинган хитойлик аёл соғлом фарзанд дунёга келтирди

ДУНЁ 04.02.2020, 10:22
457
Коронавирусга чалинган хитойлик аёл соғлом фарзанд дунёга келтирди

Харбинда коронавирус билан хасталанган аёл соғлом қиз фарзанд дунёга келтирди, деб хабар беради РИА Новости Хитой ОАВларига таяниб.

Маълум бўлишича, соғлиғининг тез ёмонлашиши туфайли аёлга ҳомиладорликнинг 38-ҳафтасида кесарча кесиш жарроҳлик амалиёти амалга оширилган. Операция натижасида оғирлиги 3,05 килограмм бўлган қиз дунёга келган. Янги туғилган чақалоқни карантинга олишди. Болада икки марта коронавирус текширилди, иккала ҳолатда ҳам тестлар инкор этувчи натижани кўрсатди.

Таъкидланишича, шифокорлар аёл ва боланинг аҳволини «яхши» деб баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2019- nCoV коронавирусининг тарқалишини халқаро аҳамиятга эга фавқулодда ҳолат деб тан олди. Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда 20 мингдан ортиқ одам ушбу вирусни юқтирган, 420 дан ортиқ киши вафот этган, уларнинг 414 нафари Хитойнинг Хубей провинциясидан.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+7° переменная облачность
Валюта курси
9532.74
USD 12.4
10220.05
EUR -352.29
119.99
RUB -10.23
rightuz