13

Бутун дунё авиарейсларни бекор қилган бир пайтда Покистон-Хитой авиақатнови қайта йўлга қўйилди

ДУНЁ 04.02.2020, 09:33
414
Бутун дунё авиарейсларни бекор қилган бир пайтда Покистон-Хитой авиақатнови қайта йўлга қўйилди

Ҳозирда Хитойда вирус тарқалиши муносабати билан кўплаб давлатлар бу мамлакат билан авиарейсларини тўхтатди ва аэропортларда назоратни кучайтирди. Аммо, 3 январдаги хабарга кўра, Покистон Хитой билан авиақатновларни қайта йўлга қўйган. Покистон бундан 3 кун аввал Хитойга рейсларни вақтинча тўхтатганди.

Хитой ва Покистон яқин иттифоқчилар бўлиб, сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасида саёҳат ва инвестиция кескин ошди. «Биз Хитой билан парвозларни қайта тиклаяпмиз», – дейди авиация котиби Абдул Саттар Хокхар. Унинг қўшимча қилишича, China Southern Airlines компаниясининг рейси Хитойдан Исломободга 145 кишини олиб келган.

Вирус ўчоғи бўлган Хубей провинциясида Покистонлик бир қанча талабалар “қамалиб қолишган” ва у ердан эвакуация қилинишларини хоҳлашмоқда.

“Биз жуда хафамиз ва хафсаламиз пир бўлди. Бу ердаги ҳолат бизни тушкунликка туширмоқда” дейди Уханда қолиб кетган покистонлик талаба Муҳаммад Рауф.

Покистон Соғлиқни Сақлаш Вазири Зафар Мирза, талабаларни зудлик билан эвакуация қилиш ишлари вируснинг тарқалиш хавфи туфайли амалга оширилмаганини маълум қилган. Мирзанинг айтишича, айни пайтда Покистонда коронавирус билан касалланганлар сони 7 нафарни ташкил қилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+22° переменная облачность
Валюта курси