13

Эрдоған, Қримнинг Россияга қўшилишини тан олмаслигини яна бир бор маълум қилди

ДУНЁ 03.02.2020, 16:49
441
Эрдоған, Қримнинг Россияга қўшилишини тан олмаслигини яна бир бор маълум қилди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва унинг мамлакати яна бир бор Қримнинг Россияга қўшилишини тан олмаслигини билдирди.

«Биз Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашда давом этамиз, Қримнинг ноқонуний қўшилишини тан олмаймиз», деди Туркия раҳбари Киевга боришдан олдин.

Унинг сўзларига кўра, Анқара Қрим татарларининг ҳолатини кузатишда давом этмоқда.

2014 йилнинг март ойида Қримда референдум бўлиб ўтди, шундан сўнг ярим орол Россиянинг ҳудудий қисмига айланди, Севастопол эса федерал аҳамиятга эга шаҳарга айланди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+22° переменная облачность
Валюта курси