13

Жаҳонда рекорд ўрнатган Муроджонни Ўзбекистон тантана билан кутиб олди (фото ва видео)

СПОРТ 03.02.2020, 12:44
1155
Жаҳонда рекорд ўрнатган Муроджонни Ўзбекистон тантана билан кутиб олди (фото ва видео)

2020 йил 31 январь нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон спорти тарихи саҳифаларига зарҳал ҳарфлар билан битилди. Шу куни Американинг Майами шаҳрида ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев жаҳон бокс уюшмаси – WBA ва халқаро бокс федерацияси – IBF йўналишлари бўйича жаҳон чемпионлиги камарини қўлга киритиб, Ўзбекистонимизнинг номини дунёга яна бир карра танитди.

3 февраль куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиевни вазирлик ва идоралар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, спорт мухлислари тантанали равишда кутиб олди.

Дунёнинг янги чемпиони ўз камарини баланд кўтарган ҳолда она Ватан заминига қадам қўяди. 

Карнай-сурнай садолари янграйди. Лобар қизлар унга гуллар тақдим этади.

Унинг Наманган вилояти Чуст туманидаги хонадонида ҳам байрам. Вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров ташриф буюриб чемпионнинг ота-онасини тарихий ғалаба билан табриклади. Бир неча кундирки, унинг хонадони юртдошларимиз ташрифи билан гавжум.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+22° переменная облачность
Валюта курси