13

WBA янги рейтинги. Муроджон расман чемпионлар қаторидан жой олди. Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов юқорилади

СПОРТ 03.02.2020, 08:54
1072
WBA янги рейтинги. Муроджон расман чемпионлар қаторидан жой олди. Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов юқорилади

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси WBA профессионал боксчиларнинг январь ойи учун рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда GoSport.uz хабар бермоқда.

Унга кўра, рейтингда беш йиллик танаффусдан сўнг илк марта ўзбекистонлик боксчи чемпионлар қаторидан ўрин эгаллади. Даниэл Романни (27-3-1, 10 КО) мағлубиятга учратган Муроджон Аҳмадалиев (8-0, 6 КО) ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида шундай номга лойиқ кўрилди.

Супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Исроил Мадримов (4-0, 4КО) эса бу сафар ўтган ойдагига нисбатан бир поғона юқорилаб 3-ўринга кўтарилган бўлса, супер енгил (-63,5кг) вазн тоифаси вакили Шаҳрам Ғиёсов (9-0, 7 КО) эса ўтган бир поғона юқорилаб еттинчи поғонани эгаллаб турибди.

Супер енгил вазн тоифасининг бошқа бир вакили Шоҳжаҳон Эргашев (18-0, 16 КО) эса январь ойидаги ғалабасига қарамасдан, рейтингда ўтган ойдаги олтинчи ўрнида қолди. Шунингдек, декабрь ойидани рейтингда илк марта пайдо бўлган супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида WBA Continental Americas чемпионлик камари соҳиби Бектемир Мелиқўзиев (4-0, 3 КО) ҳам ўз ўрнини сақлаб қолган ҳолда 15-ўринда қайд қилинган.

Рейтингда ўзбекистонлик бошқа спортчилар ўрин олмаган.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+22° переменная облачность
Валюта курси