Му5
13

Ўзбекистонда “Чимён-ЭХО-2020” ва “Чимён экстрим-2020” фестиваллари бўлиб ўтди (фото)

СПОРТ 02.02.2020, 17:02
Теглар: фестиваль, Чимён
910
Ўзбекистонда “Чимён-ЭХО-2020” ва “Чимён экстрим-2020” фестиваллари бўлиб ўтди (фото)

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан “Чимён-ЭХО-2020” эко—сайёҳлик спорт фестивали ҳамда “Чимён экстрим-2020” қишки экстремал спорт турлари бўйича фестиваль ўтказилди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" хабар берди.

Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари О.Қосимов ушбу спорт фестиваллари юртимизда спорт ривожи билан биргаликда қиш шукуҳи кезиб юрган манзилларга саёҳатларни оммалаштиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Фестиваль доирасида слалом, бордер—​кросс ва ски—кросс шаклларида чанғичилар ва сноубордчилар ўртасида уюштирилган мусобақалар жуда қизиқарли баҳсларга бой бўлди.

Унда турли ёш тоифасида беш ёшдан ўттиз ёшгача бўлган йигит-қизлар беллашди. Якунда энг яхши кўрсаткични қайд этган спортчилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Шунингдек, журналистлар ўртасида ҳам қор устида волейбол мусобақаси ташкил этилди. Ижодкорлар баҳси жуда шиддатли кечди. Якунда “Матбуотчилар” жамоаси биринчи, МТРК ва интернет сайтларидан тузилган жамоа иккинчи, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги жамоаси учинчи ўринни қўлга киритди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+7° переменная облачность
Валюта курси
9532.74
USD 12.4
10220.05
EUR -352.29
119.99
RUB -10.23
rightuz