my5
all

Facebook коронавирус ҳақидаги асоссиз маълумотларни тармоқдан ўчиришга ваъда берди

HI-TECH 02.02.2020, 15:16
Теглар: Facebook, коронавирус
1487
Facebook коронавирус ҳақидаги асоссиз маълумотларни тармоқдан ўчиришга ваъда берди

Маълумки бугунги кунда Хитойда авж олган коронавирус эпидемияси, унинг келиб чиқиши ва бошқалар ҳақида Facebook ижтимоий тармоғида турли бемаъни ва асоссиз хабарлар кенг тарқалмоқда. Улар аҳоли онгига таъсир қилиб, ваҳимага сабаб бўляпти. Шу муносабат билан Facebook компанияси бутун дунё аҳолисига таҳдид солаётган коронавирус инфекцияси ҳақидаги нотўғри маълумотларни ижтимоий тармоқдан ўчиришини маълум қилди.Бу ҳақда rbs.ru хабар берди.

Компания хабарида айтилишича, тармоқдан инсонларни чалғитишга хизмат қилувчи фитна ва бошқа мақсадда эълон қилинган барча нуқтаи назарлар ҳам ўчирилади.

Бундан ташқари, “Instagram”да коронавирус ҳақида асоссиз маълумотлар тарқалишига хизмат қилаётган хештегларга ҳам барҳам берилади.

Компания касалликнинг тарқалиши билан боғлиқ эҳтиёт чораларини, шунингдек, вазиятни бартараф этиш учун шифокорлар томонидан амалга ошириладиган асосли янгиликларни улашишга ваъда берди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+34° ясно
Валюта курси
10148.31
USD 9.01
11262.59
EUR 210.75
144.05
RUB 2.7