my5
all

1 февралдан WhatsApp эски смартфонларда ишлашни тўхтатди

HI-TECH 02.02.2020, 15:07
Теглар: смартфон, ватсап
1424
1 февралдан WhatsApp эски смартфонларда ишлашни тўхтатди

WhatsApp маъмурияти 1 февралдан бошлаб Android 2.3.7, iOS 8 ва ундан олдинги қурилмаларда мессенжерни қўллаб-қувватлашни тўхтатди. Бу ҳақда ixbt.com хабар берди.

Gingerbread  деб номланувчи Android 2.3.7 операцион тизими 2010 йилда чиқарилган. У Samsung Galaxy S2 ва HTS Desire HD каби смартфонлар учун ишлатилган. Шунингдек, WhatsApp iPhone 4 смартфонларида ишлашни ҳам тўхтатади.

Маълумот ўрнида, WhatsApp мессенжери 2009 йилнинг январида кенг оммага ҳавола этилган. Ҳозирда бу месснжердан 1 миллиардан ортиқ одам кунига 70 миллиардга яқин хабар жўнатади.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+34° ясно
Валюта курси
10148.31
USD 9.01
11262.59
EUR 210.75
144.05
RUB 2.7