Му5
13

Боксчи Муроджон Ахмадалиевга «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвониберилди

СПОРТ 01.02.2020, 21:56
1009
Боксчи Муроджон Ахмадалиевга «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвониберилди

Америка Қўшма Штатларининг Майами шаҳрида профессионал бокс бўйича бўлиб ўтган мусобақада юртимиз бокс спорти тарихида илк маротаба WBA ва IBF йўналишларида ғалаба қозониб, рекорд натижани қўлга киритгани учун Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Муроджон Ахмадалиевга «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони берилди.

1 февралда имзоланган Президент Фармони мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш, жаҳон миқёсида ўзбек спорти шон-шуҳратини янада оширишга қўшган муносиб ҳиссаси, хусусан, Америка Қўшма Штатларининг Майами шаҳрида профессионал бокс бўйича бўлиб ўтган мусобақада юксак азму шижоат ва маҳоратини намоён этиб, юртимиз бокс спорти тарихида илк маротаба WBA ва IBF йўналишларида ғалаба қозониб, рекорд натижани қўлга киритгани ҳамда ёшларимизга ибрат намунасини кўрсатиб, улар онгида миллий ғурур, она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини кучайтириш борасидаги катта хизматлари учун берилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+14° ясно
Валюта курси
9532.74
USD 12.4
10220.05
EUR -352.29
119.99
RUB -10.23
rightuz