my5
all

Коронавирус туфайли Хитой "Apple" ва "Google"дан ҳам айрилди

HI-TECH 31.01.2020, 19:21
Теглар: Хитой, коронавирус
1650
Коронавирус туфайли Хитой "Apple" ва "Google"дан ҳам айрилди

Коронавирус сабабли Хитойда кўплаб оммавий тадбирлар тўхтатилган, «Хитойча Apple» ҳам Xiaomi Mi 10 смартфонларининг тўлақонли тақдимотини бекор қилган. Бундан ташқари, мазкур компания ўз юртидаги дўконларини ҳам ёпиб қўйди. Бу ҳақда Терабайт.уз хабар берди.

Энди жаҳоннинг йирик технологик гигантлари – Apple ва Google ҳам мамлкатдаги ҳамда унга қўшни давлатлардаги фаолиятининг бир қисмини тўхтатмоқда. Сабаби ўша – ходимлар коронавирус юқтиришининг олдини олиш.

Жумладан, Google компанияси Хитойдаги барча офисларининг, шунингдек, Гонконгдаги, яна Тайвань пойтахти – Тайбэй шаҳридаги офисларининг фаолиятини тўхтатган.

Айни дамда Хитойдаги айрим хорижий компаниялар фақат онлайн савдо билан шуғулланишмоқда, лекин харидорлар барибир коронавирус хавфидан чўчишмоқда.

Apple эса бу ердаги барча учта дўконини вақтинча ёпган, у ҳам ўз ходимларига хасталик юқиб қолишидан чўчимоқда. Айтиш керакки, ушбу корпорацияга коронавирус катта зиён келтиряпти – унинг қурилмаларини териб берувчи Foxconn ва Pegatron заводлари ёпилиши мумкин.

Бу корхоналар эпидемия ўчоғи деб ҳисобланиб карантинга олинган Ухань шаҳридан 500 километр масофада жойлашган. Apple маҳсулотлари учун бутловчи қисмлар тайёрлаш ва уларни териш билан ушбу заводларда ўн мингга яқин киши шуғулланади. Хитойда Янги йил байрами муносабати билан уларнинг аксарияти ҳозирда ўз уйларига, шу жумладан Уханга ҳам кетган. Бу шаҳар жойлашган Хубэй провинцияси ҳозир изоляция қилингани сабабли энди Foxconn ҳамда Pegatron’нинг кўп ходимлари ишга қайта олмайди.

Шарҳлар

Коронавирус устидан қозонилган ғалабани нишонлаш учун хитойликлар 1000 та дрон иштирокида шоу уюштиришди (видео)

12.04.2020, 16:42

Дунё мамлакатларида коронавирус пандемияси билан кураш олиб бораётган бир вақтда Хитой коронавирус устидан қозонилган ғалабани нишонлади. Бу тантанага Хитой осмонига чиққан 1000 та дрон иштирокидаги шоу...
Хитойда коронавирусга чалинганларнинг қарийб 92 фоизи тузалиб кетди

31.03.2020, 18:24

Хитойда COVID-19 билан оғриган беморларнинг 92 фоизга яқини тузалиб кетди ва бу рақам кейинги ҳафталарда ошиб бормоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Тарик...
Хитой қандай қилиб коронавирус инфекцияси тарқалиш занжирини узди? (Видео)

30.03.2020, 21:31

Хитой қандай қилиб коронавирус инфекцияси тарқалиш занжирини узди, қандай қилиб Covid-19 вируси оқибатидаги хавфли касаллик тарқалишини тўхтатишга олди? Бунга жавоб шуки: Ҳукумат томонидан қатъий карантин режими...
Хитойда коронавирусга қарши аёвсиз кураш давом этмоқда (Видео)

10.03.2020, 16:42

Хитойда пайдо бўлиб, кўпчилик мамлакатларга тарқаб улгурган янги турдаги коронавирус билан курашишда бугунги кунда дунёда барча чоралар ишга солинмоқда. Кўплаб беморларнинг ўлимига сабаб бўлаётган вирусни...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+34° ясно
Валюта курси
10148.31
USD 9.01
11262.59
EUR 210.75
144.05
RUB 2.7