25

"Қонуний никоҳ йўқлиги ҳуқуқларни чеклайдими?"

САВОЛ-ЖАВОБ 31.01.2020, 15:41
1004
"Қонуний никоҳ йўқлиги ҳуқуқларни чеклайдими?"

2017 йил бир инсоннинг ёлғон ваъдаларига ишониб, шаръий никоҳдан ўтдим. Каттатўйқилиб никоҳига олди. Маълум вақт яхши яшадик, кейин қайнонам билан уришиб қолдим. 6 ойлик ҳомилам билан ота уйимга келдим, шу билан эрим мен билан яшашни истамади. Фарзандимиз туғилди ҳамки, эрим келмади. Билсам бир жувон билан қонуний никоҳдан ўтибди. Уйига борсам, қайнонам “бирга яшатмайман”, деди. Бир нечта ташкилотга мурожаат қилдим, бироқ қонуний никоҳдан ўтмаганимиз учун ҳеч ким ҳал қилиб бермаяти. Энди қандай йўл тутсам бўлади?

М.О., Наманган шаҳар Учқўрғон тумани

Дониёрбек ЭШЧАНОВ, Фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро суди судьяси:

— Қонунга кўра, никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органларида ту­ зилиши ва қайд этилиши лозим. Шу боис, диний расм ­русумларга биноан тузиладиган никоҳ ҳақиқий ҳисобланмайди ва қонуний деб тан олинмайди.

Оила кодексининг 62­-моддасига кўра, ўзаро никоҳда бўлмаган ота­онадан бола туғилган тақдирда, ота­онанинг биргаликдаги аризаси ёки бола отасининг аризаси бўлмаса, ушбу Кодекснинг 61­моддасида кўрсатилган ҳолларда оталик суд тартибида белгиланиши мумкин.

Оталикни суд тартибида белгилаш ота-­онадан бирининг ёки боланинг васийси (ҳомийси)нинг ёхуд бола кимнинг қарамоғида бўлса, шу шахснинг аризасига, шунингдек, бола вояга етганидан кейин унинг ўзи берган аризасига мувофиқ амалга оширилади.

Оталикни белгилаётганда суд боланинг онаси бола туғилишига қадар жавобгар билан бирга яшагани ва умумий рўзғор юритгани ёки улар болани биргаликда тарбиялаганлиги ёхуд таъминлаб турганликларини ёки жа­ вобгарнинг оталикни тан олганлигини аниқ тасдиқловчи бошқа далилларни эътиборга олади. Суд орқали оталикни белгилаб, алимент ундириш ҳуқуқингиз мавжуд.

Уй­-жой кодексининг 32-­моддасига мувофиқ, турар ­жой мулкдорининг оила аъзолари деб у билан доимий бирга яшаётган хотини (эри) ва уларнинг фарзандлари тан олинади. Эр-­хотиннинг ота­онаси, шунингдек, мулкдор билан доимий бирга яшаётган оилали фарзандлари ва уларнинг эр­-хотини, агар улар илгари бу ҳуқуққа эга бўлмаган бўлса, фақат ўзаро келишувга биноан мулкдорнинг оила аъзолари, деб тан олиниши мумкин.

 Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+35° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91