Россияда самолёт йўловчиси бомба билан таҳдид қилгани сабаб фавқулодда қўнишга мажбур бўлди

ДУНЁ 31.01.2020, 13:35
646
Россияда самолёт йўловчиси бомба билан таҳдид қилгани сабаб фавқулодда қўнишга мажбур бўлди

Пайшанба куни Россия самолёти Москвада фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда Таржумон ёзди.

Сабаби шундаки, самолёт бортидаги йўловчи аёл ўзида бомба борлиги ва уни портлатиб юбориш мумкинлиги билан таҳдид қилган. Аммо, кейинроқ полиция унинг ёнида портловчи мослама топилмаганини маълум қилган.

S7 авиакомпаниясининг маълум қилишича, ушбу самолёт Қримдаги Симферополдан Москвага учаётган эди.

Самолёт Москванинг Домодедово аэропортига қўнгандан кейин аёл ҳибсга олинган.

Аммо, ушбу воқеа ҳақида бундан бошқа маълумотлар ҳозирча маълум эмас.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+5° небольшой проливной дождь
Валюта курси