28

Бошқа вилоятга кўчиб ўтса, пенсия камаядими?

САВОЛ-ЖАВОБ 31.01.2020, 12:18
826
Бошқа вилоятга кўчиб ўтса, пенсия камаядими?

— Уран шахтада оғир меҳнат шароитида 10 йил ишлаб, 2000 йил 50 ёшимда пенсияга чиқдим. Ҳозир ёшим 70 да. Агар бошқа вилоятга кўчиб ўтсам, пенсия камаядими? Оғир шароитда ишлаганим учун белгиланган пенсия миқдорини камайтиришга ҳуқуқлари борми?   

Гулмирза Кучкаров, Навоий вилояти Зарафшон шаҳри 

Фаррух СУЛАЙМОНОВ, 
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати бўлим бошлиғи ўринбосари:

“Ҳисоб-китоблар қайтадан амалга оширилади”

— Давлат пенсиялари “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунига риоя қилган ҳолда тайинланади ва тўланади. 

Бугунги кунда пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги 743-сон қарори билан тасдиқланган Табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойларда ишловчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга туман коэффициентларини, шунингдек, уларга ҳар йили бериладиган қўшимча таътилнинг энг кам муддатини белгилаш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомга асосан, табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойларда ишлаганлик учун меҳнатга ҳақ тўлашга туман коэффициентлари пенсия тайинлашда ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқаришда ходимнинг иш ҳақи таркибида ҳисобга олинади.

Пенсионер (нафақа олувчи) яшаш манзили ўзгаргани сабабли янги яшаш бўйича Пенсия жамғармаси бўлими пенсия йиғмажилдини олгандан сўнг, назорат тариқасида пенсионер (нафақа олувчи)нинг ҳисоб-китобларни (пенсия миқдори, ўртача иш ҳақи, меҳнат стажи ҳисоб-китоби ва бошқалар) қайтадан амалга оширади.

 

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+32° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19