13

Илон Маскнинг бойлиги бир соатда 2,3 миллиард долларга ошди

ДУНЁ 30.01.2020, 23:04
895
Илон Маскнинг бойлиги бир соатда 2,3 миллиард долларга ошди

Tesla Motors компаниясининг бозор капитализацияси кўтарилгани сабабли америкалик тадбиркор Илон Маскнинг бойлиги ҳам бир соат ичида 2,3 миллиард долларга ошди, деб хабар қилади ЎзА Blooomberg нашрига асосланиб.

Нью-Йорк фонд биржасида компания акциялари 2,49 фоизга ошган ва 580,99 доллардан сотилган, кейинроқ яна 12 фоизга ошиб 649 долларга нархланди. Шу сабабли Илон Маскнинг умумий бойлиги 36 миллиард долларга етди.

Илон Маск Teslaнинг 22 фоиз акциясига эгалик қилади.

Мазкур компания 2003 йилда ташкил этилган бўлиб, у электромобилларни ва у билан боғлиқ технологияларни ишлаб чиқаради. Компаниянинг бош қароргоҳи Калифорнияда жойлашган.

Бунда ташқари, Tesla Motors батареялар ва электродвигателларни ҳам ишлаб чиқаради ва бошқа компанияларга сотади.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+14° небольшой проливной дождь
Валюта курси