Коронавирус Филиппинда ҳам аниқланди

ДУНЁ 30.01.2020, 16:39
Теглар: каронавирус, Филиппин
738
Коронавирус Филиппинда ҳам аниқланди

Коронавирус Хитойда пайдо бўлганига бир ой бўлмасдан аллақачон 20га яқин давлатни забт этишга улгурди.

Бугун Филиппинда ҳам бир фуқарода пневмонияни келтириб чиқарадиган коронавируснинг янги тури қайд этилди. Бу ҳақда бугун, мамлакатнинг соғлиқни сақлаш вазири Франсиско Дюке маълум қилди.

Таъкидланишича, касалланган одам Хитойнинг Ухань шаҳридан бир ҳафта олдин келган 38 ёшли Хитой фуқароси бўлган. Айни пайтда у тиббий назоратда.

Вазирнинг сўзларига кўра, Филиппинда коронавируснинг янги тури тарқалиши муносабати билан 23 киши шифокорлар назорати остида турибди.

Пневмонияни келтириб чиқарадиган коронавируснинг 2019-nCоV деб номланган тури 2019 йил декабрь ойида Хитойнинг Хубеи провинциясида, Ухань шаҳрида вужуга келган бўлиб, ҳозирги вақтда ХХРда бу вирус билан касалланганлар сони 7700 кишидан ошди, улардан 170 нафари вафот этди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+0° снегопад
Валюта курси